UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  11 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради" Янгиликлар

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради"

Суперлиганинг 2-турида “Андижон” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мухлислари учун ҳақиқий байрамона кайфиятни ярата олди.

Учрашувда учинчи гол муаллифига айланган ҳимоячи Ислом Маматказин ҳам “Андижон”нинг ғалабасига катта ҳиссасини қўша олди. 

-Ислом, ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклаймиз. Бундай учрашувдан сўнг нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда шиддатли ўтди. Тарихни янгилаш пайти келганди ва буни янгиладик. Бу бизнинг “Бунёдкор” устидан биринчи ғалабамиз бўлди. Ушбу муваффақиятга ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз. Барча келган мухлисларга ва бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради.

-Йирик ҳисобдаги ғалабани қанчалик кутгандингиз? Умуман, баҳсдан олдин қандай ҳисобни ўйлагандингиз?

-Тўғриси, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандик. Ўйиндан олдин 2:0 ёки битта тўп фарқи билан ютамиз, деб ўйлагандим.

-Ўйин давомида “Бобур Арена”да юзага келган муҳит ҳақида нима дея оласиз ва бу сизга қандай таъсир қилди?

-Учрашувдаги муҳит бизга яхши таъсир кўрсатади. Айтиб ўтганимдек, мотивация беради. Футболчиларни руҳлантиради ва ўзига яраша куч бағишлайди. Бу орқали биз 12-ўйинчига эга бўлиб, майдонда бир футболчи кўп ўйнагандек бўламиз.

-Голингизни Конор Макгрегор услубида нишонладингиз. Бунга олдиндан тайёрланганмисиз ёки тўсатдан шу нарса хаёлингизга келдими?

-Йўқ, бу тайёрланган нарса эмасди. Шунчаки, бир кун олдин гол урсам шундай нишонлайман, деган ўй хаёлимга келганди.

-Бу сизни “Андижон”даги ва Суперлигадаги илк голингиз…

-Ҳа, дебют голим бўлди.

-Дебют голингизни кимга бағишладингиз?

-Онамга.

-Бунёдкор” сизда қандай таассурот қолдирди?

-Ҳамма билади, “Бунёдкор” кучли жамоа бўлиб келган. Менимча, янги мураббийлар келгани сабабли уларда мослашув жараёни бўляпти.-

-Жамоада ғалабага иштиёқ ва шижоат кучли эди ва бу натижада ҳам сезилди. Жамоа бунинг учун қандай мотивация олди?

-Аввало айтишим керакки, жамоамизда муҳит аъло даражада. Ҳамма футболчилар тушуниб турганди ва тарихни янгилаш пайти келганлигини ҳис қилишаётганди. Ҳамма “Андижон” шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда “Бунёдкор” устидан фақат ғалаба қозониш учун курашдилар. Ҳали бунақа ғалаба бўлмаган. Биз ўз мақсадимизга эришганимиздан хурсандмиз.

-Энди Тошкентда “Сурхон”га қарши ўйин бор. Бўлажак баҳс ҳақида ўйлаётгандирсиз?

-Биз яна шу руҳда давом этиб, Худо хоҳласа, “Сурхон” билан ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз, деб умид қиламан.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 мар 08:40:24
vueLtax7
Andijon Stadionidan fotolar yoqmi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика