UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  0 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

Ислом Исмоилов: “Турон”га Суперлигадан футболчилар таклиф этилади” Янгиликлар

Ислом Исмоилов: “Турон”га Суперлигадан футболчилар таклиф этилади”

Хабарингиз бор, кеча ананавий тарзда ўтказиб келинаётган Фарғона вилояти ҳокими кубоги старт олди.

Биринчи турдан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Авваламбор бугунги бўлган биринчи расмий ўйин ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

- Бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак ҳозирда қиш мавсумидаги илк расмий учрашувда майдонга тушдик. Бунгача ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган бўлсак, ҳоким кубоги расмий мақомга эга бўлганлиги учун биз бугунги баҳсни расмий ўйин сифатида майдонга тушдик. Жамоа Про-лига жамоаси бўлишига қарамасдан болларда озгина ҳаяжон бўлди. Ҳозирги пайтда ўзизга яхши маълум ҳеч қайси футболчи ўзининг оптимал формасини кўрсата олмайди сабаби энди мавсумга тайёргарлик кетяпти футболчилар оптимал формага киргани йўқ. Шунинг учун ўйинда бир қатор камчиликлар кўзга ташланди. Лекин жамоа бугунги ўйинда ўзини олдига қўйган вазифани бажарди.

- Янги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича сиз ўзиз кўзлаган трансферларни алмалга оширишда кўзлаган футболчиларни жамоага жалб этдингизми?

- Янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа Тошкентда 10 кунлик ўқув йиғин машғулотлари ва бир қатор Про-лига ва Суперлига жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Ундан ташқари таркибимизга бир қатор яхши савиядаги футболчиларни жалб этдик. Мисол тариқасида Жавоҳир Соҳибовни айтишим мумкин. Ҳозирда жамоага бир қатор Суперлига жамоаларида тўп тепган футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агарда бу футболчилар билан келиша олсак улар "Турон" жамоаси аъзосига айланишади.

Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика