

"Истаймизми йўқми барча жамоалар билан мавсум давомида тўқнаш келамиз. Қувонарли жиҳати биринчи турда рақибимизни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Бу бизга қўшимча куч бериши шубҳасиз.
Тақвимга кўра, кетма-кет номдор жамоаларга қарши майдонга чиқамиз. Шу томони бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин, бу нарса босим ўтказа олмайди ёки қўрқитмайди. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Ислом Исмоилов.



