UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  2 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1

Ислом Исмоилов: "Иккинчи бўлим учун шогирдларимга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Иккинчи бўлим учун шогирдларимга раҳмат айтаман"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Бугун икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. Буни дарвозаларга киритилган тўплардан ҳам билса бўлади. Ўзимни жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги балансни ушлай олмадик. Шуни ҳисобига яратилган кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик. Ҳимояда энг ишонган ва тажрибали футболчиларимиз ёш болаларча хатоларга йўл қўйди. 

Тезкор гол кутмагандик. Албатта, бу болларни руҳиятига таъсир қилди. Футболда майлонга тушганингиздан сўнг олдиндан нима бўлишини билмайсиз. Иккинчи бўлим учун йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Чунки, улар биз ўйлаган режаларни ва ғояларни майдонда кўрсатиб бера олишди. Иккинчи бўлим тўлиқ устунлигимиз остида ўтди. Футболда имкониятлардан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади. 

Жамоамизга алоҳида фитнес мураббийи, диетолог ва бошқа мутахассисларни жалб қилганмиз. Шу кунгача эътибордан четда қолган нарсаларни тубдан ўзгартирмоқдамиз. Футболчилар буларни тўғри қабул қилишмоқда. Тўғри, натижа ўхшамаётгандир. Мана бугун ҳам боллар иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш қилишди. 

Кубок баҳсидан кейин бизда ўзгача иштиёқ бор эди. Уларни Ғузорда ютишни истагандик. Умуман олганда "Шўртан" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Жамоада тажрибали мураббий ишламоқда. Асрор ака Алиқулов ўтган йили "Машъал"ни Суперлигага олиб чиқди. Мендан кўра анча тажрибали. 

Мурод Исмоилов ҳаётда отам бўладилар. Клубда эса ёрдамчи, таҳлилчи мураббийлар. Уларни мутахассис сифатида жамоага жалб қилганмиз. Буни футболчилар тўғри тушунишларини истардим. Ўйинларни таҳлил қилишга ёрдам берадилар ва хатоларимизни айтиб машғулотларда ёрдам берадилар. 

"Турон" жамоасини олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Бунинг учур раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика