UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  263 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  21 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Ҳар томонлама, шиддат ва муросасиз курашлар жиҳатидан ҳам қизиқарли учрашув гувоҳига айландик."Нефтчи"га қарши ўйин стандарт вазиятларга, якка курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан билгандик.

Жамоамиз ўйиннинг дастлабки қисмида гол киритди, биринчи бўлимда устунликка эга бўлаётгандик. Шундан сўнг ўйинимизда бир оз пасайиш юзага келди. Бу холат олдинги ўйинларимизда ҳам кузатилганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолаяпмиз негадир. Жамоа ҳисоб тенглашса, бемалол олдинга чиқишга куч топа олаяпти. Демак бу жисмоний имконият билан боғлиқ холат эмас, балки руҳият билан боғлиқ жиҳат. Бу каби холатларни кўриб чиқамиз ва янада кўпроқ ишлаймиз. Бугун охирги дақиқалардаги эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юбордик.

- Отабек Ҳайдаров нега учрашув қайдномасига киритилмади?

- Отабек Ҳайдаровда жароҳат бор. "Динамо"га қарши баҳсда оёқ қисмидан жароҳат олган ва айни дамда даволанмоқда.

- Исломбек Исмоилов Про лига биринчи даврасидаги фаолиятидан келиб чиқиб ўзига неча балл қўйган бўларди?

- Мен ҳеч қачон ўзимга баҳо бермаганман. Ҳар доим ўз ишимга танқидий ёндашганман. Ҳар доим ўзимга паст баҳо қўяман, чунки ишимдан қониқиш ҳосиш қилишим тўғри бўлмайди. Про лиганинг биринчи ва иккинчи даврасини ҳам биринчи ўринда тугатмоқчи эдик. Ҳозир учинчи ўриндамиз, демак бу биз учун қониқарли натижа эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика