UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  53 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  19 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугун дербига хос ўйин бўлди. Ҳар томонлама, шиддат ва муросасиз курашлар жиҳатидан ҳам қизиқарли учрашув гувоҳига айландик."Нефтчи"га қарши ўйин стандарт вазиятларга, якка курашларга бой тарзда ўтишини олдиндан билгандик.

Жамоамиз ўйиннинг дастлабки қисмида гол киритди, биринчи бўлимда устунликка эга бўлаётгандик. Шундан сўнг ўйинимизда бир оз пасайиш юзага келди. Бу холат олдинги ўйинларимизда ҳам кузатилганди. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимоявий ўйин услубига ўтиб қолаяпмиз негадир. Жамоа ҳисоб тенглашса, бемалол олдинга чиқишга куч топа олаяпти. Демак бу жисмоний имконият билан боғлиқ холат эмас, балки руҳият билан боғлиқ жиҳат. Бу каби холатларни кўриб чиқамиз ва янада кўпроқ ишлаймиз. Бугун охирги дақиқалардаги эътиборсизлик оқибатида гол ўтказиб юбордик.

- Отабек Ҳайдаров нега учрашув қайдномасига киритилмади?

- Отабек Ҳайдаровда жароҳат бор. "Динамо"га қарши баҳсда оёқ қисмидан жароҳат олган ва айни дамда даволанмоқда.

- Исломбек Исмоилов Про лига биринчи даврасидаги фаолиятидан келиб чиқиб ўзига неча балл қўйган бўларди?

- Мен ҳеч қачон ўзимга баҳо бермаганман. Ҳар доим ўз ишимга танқидий ёндашганман. Ҳар доим ўзимга паст баҳо қўяман, чунки ишимдан қониқиш ҳосиш қилишим тўғри бўлмайди. Про лиганинг биринчи ва иккинчи даврасини ҳам биринчи ўринда тугатмоқчи эдик. Ҳозир учинчи ўриндамиз, демак бу биз учун қониқарли натижа эмас.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика