UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  7 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

Ислом Исмоилов: "Футболчилардаги жароҳатлар муаммоларни келтириб чиқармоқда" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Футболчилардаги жароҳатлар муаммоларни келтириб чиқармоқда"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Турон"-"Нефтчи"(1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин дурангг мос эмасди. Ғалабага биз кўпроқ ҳақли эдик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз, футболчиларимни тани бўлмаяпти. Таркибимизда кўплаб футболчилар жароҳатланган эди. Қайсидир маънода бу омиллар ҳам ўйинга таъсир қилди. Асилбекни бугун майдонга тушуриш режамизда йўқ эди. Лекин, шунга мажбур бўлдик. Чунки, захирамиз тор эди. Асилбекда жароҳат бўлишига қарамасдан яхши ҳаракат қилди. 

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиш. Лекин, таркибимиздаги айрим ижрочилар биз хоҳлаган нарсаларни бажариб бера олмаяпти. Талабларимизга мос тушмаяпти. Сафардаги икки ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

"Нефтчи" номини ўзи бу рақибга ҳурмат билан қарашни англатади. Биласиз, "Нефтчи" ўзига яраша тарихига эга жамоа саналади. Рақибни ўйинини таҳлил қилиш менинг вазифам эмас. Лекин, улар ҳам очколар қўлга киритишга ҳаракат қилишмоқда. Карантиндан кейин кўп жамоалар тайёргарлик услубини ўзгартирди. Карантиндан олдин "Нефтчи" бошқача ўйнаётган эди. Бизда ҳам камчиликлар бор, ҳужумлар орасидаги боғламлар устида ишлашимиз керак. 

Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. Футболчиларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилмоқдамиз. "Хоразм" билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун ихтиёримизда вақт кам. 22 сентябрь куни йўлга чиқамиз, бир кун машғулот ўтказар эканмиз. Жамоамиздаги муаммолар ҳақида гапирадиган бўлсам вақт етмайди. Футболчилар билан боғлиқ муаммолар бор. Кутилмаган жароҳатлар бизга муаммолар келтириб чиқармоқда. Бугун умуман майдонга тушмаган футболчилар ҳам ўйнади",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика