UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  3 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  8 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  160 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  1

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди” Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: “Навбаҳор”даги муҳит менга жуда ёқди”

Бир неча йиллардан буён ОФК инстркутори сифатида ишлаб келаётган Ислом Аҳмедов яқиндагина “Навбаҳор” мураббийлар штабида иш бошлади.
Эндиликда Ашурматовга яқиндан ёрдам берадиган мутахассис сайтимизга интервью берди.

- Очиғини айтганда, мураббийлик ишимни жуда соғингандим. Шу боис бош мураббий ёки ёрдамчи мураббий бўлибми ишлашнинг аҳамияти юқори эмасди. Албатта “Навбаҳор” ва Ашурматовнинг таклифи мен учун кутилмаган бўлди дейиш мумкин. Бахтиёр Аъзамович учун ҳам воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак. Унга масъулиятли вазифани топширишди. Эндиликда олимпия терма жамоаси билан ҳам кўзланган мақсадлар учун курашади.

- Бахтиёр Аъзамович билан олдиндан таниш эдик ва ўзаро муносабатларимиз яхши. Ростини айтганда, ёрдамчи мураббийликка клубнинг номзодлари кўп эди. Улардан мени муносиб кўришгани албатта қувонтирди. Мен ҳам ўз навбатида ишонч билдиргани учун “Навбаҳор” раҳбариятига ва Ашурматовга миннатдорчилик билдираман. Яна шуни ҳам қилишни истардимки, бу йил ҳам жамоани Бахтиёр Аъзамович шакллантирди. Ҳар бир футболчи айнан унинг таклифига биноан келган. Шу боис бош мураббийнинг жамоа билан бутунлай хайрлашиши тўғри бўлмасди.
 
- Жамоа машғулотлари ва ўтказаётган назорат учрашувларини четдан туриб кузатиб бормоқдаман. Шу тариқа аста-секин танишяпман. 4 мартдан бошлаб астойдил ишга киришаман.

- Жамоани 3-4 кун кузатиб шунга амин бўлдимки, ички муҳит аъло даражада. Энг асосийси ҳам шу. Муҳит яхши бўлса, ишда ҳам енгил бўлади. Мураббийлар штаби ҳам бир-бирини сўзсиз тушунади. Жамоада мехнаткаш йигитларни йиғилгани кўриниб турибди.

- Селекция борасида ҳозирдан шошилинч хулоса бериш қийин. Буни мавсум кўрсатади. Умид қиламизки, раҳбарият ва мухлислар ишончи оқланади. Ниятимиз курашчан жамоа шакллантириб, наманганлик ишқибозларга ҳар бир баҳсда завқ улашишдир.

- Жамоада мен маслаҳатчи мураббийман. Яхши биласиз эндиликда бош мураббий кўпроқ ОТЖда бўлади. Бундай пайтда биз ёрдамчи мураббийлар унинг йўқлигини билинтирмасликка харакат қиламиз. Шундай бўлади ҳам.

- Натижага Бахтиёр Аъзамович жавоб беради. Шундай экан машғулотлар ҳам унинг дастури асосида ўтади. Лекин мен ҳам ўз маслаҳатларимни бериб бораман. Бир сўз билан айтганда, бамаслаҳат иш олиб борамиз. Тўғриси, футболга қарашларимиз деярли бир хил.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика