UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  13 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  5

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...” Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: “Йигитлар ҳаракат қилишди, лекин...”

Матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” жамоасининг маслаҳатчи мураббийи Ислом Аҳмедов жавоб қайтарди:
- Бугунги учрашувда ғалабани сақлаб қолишимиз учун эътибор етишмади. Футболда қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар охиригача ўйнаш керак. Футболчиларимиз ўйин охирларида ҳимояга ётиб олишди. Шу билан биргаликда, икки нафар ҳимоячимизни жароҳат олиб мудатидан олдин сафдан чиққани ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман.

- Сўнгги сонияларда “Навбаҳор” дарвозасига белгиланган пенальти хусусида нима дея оласиз?
- Учрашувни назоратчиси бор. Бундан ташқари ўйин комиссари ҳам баҳсни кузатди. Шу сабабли, ҳакамларнинг ҳаракатига уларни баҳо беришгани маъқул. Ўзимни фикрим ҳақида тўҳталадиган бўлсам, ҳакам ўйин назоратини қўлидан чиқариб юборди. Бир қатор вазиятларда назоратни кўздан қочирди. Бир нечта вазиятларда жароҳатлар кузатилди. Олий лига клублари ўртасидаги учрашувларни яхши савияга эга бўлган ҳакамлар бошқаришса яхши бўларди. Бир сўз билан айтганда ҳакамнинг савияси ўйинга мос тушмади. Учрашув эса чиройли руҳда ўтди. Ҳакам эса вазиятларни тўғри тушуниб, муносиб қарор чиқара олмади.

- Рақиб намойиш этган ўйин хусусида нима дея оласиз?
- “Металлург” жамоасини кучли жамоа эканлиги кўзга ташланди. Яъни меҳмонлар кутганимиздек ўйин кўрсатишди. Лекин, жамоамиз ҳам бугун ёмон ўйин намойиш этгани йўқ. Яъни футболчиларимиз биринчи учрашувга қараганда фаолроқ бўлишди. Йигитлар муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Олдингидек узун паслар кузатилмади. Шу билан биргаликда ҳужумлар ҳам кўпроқ ташкил этилди. Умуман олганда футболчиларимизнинг кўрсатган ўйинларидан қониҳиш ҳосил қилдим. Аммо, натижа борасида афсуски бундай дея олмайман. Охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бериш жуда алам қилар экан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика