UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин Янгиликлар

Иско Қатар ёки Туркия клубига ўтиши мумкин

"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Иско фаолиятини Қатар ёки Туркия жамоасида давом эттириши мумкин.

2022 йил охирида "Севилья"ни тарк этган Иско айни пайтда ишсиз. Испаниялик футболчи билан музокаралар олиб борган Бундеслиганинг "Унион Берлин" ва "Лейпциг" жамоалари шартнома тузишгача етиб боришмади. "Лейпциг" 30 ёшли яримҳимоячи билан битим тузиш орқали клубнинг маош тизимини бузишни истамади.

Шундан кейин Искога Англия Премьер-лигаси вакили "Эвертон" қизиқиш билдирди. Бироқ якунда жамоа устози Исконинг жисмоний имкониятлари Англия чемпионатига тўғри келмаслиги мумкинлиги борасидаги фикридан сўнг бу келишув ҳам амалга ошмайдиган бўлди.

Иско ҳозирда Туркиянинг "Коняспор" ва Қатар Юлдузлар Лигасининг номи ошкор қилинмаган жамоаларидан биридан олган таклифини ўйлаб кўрмоқда. Нашр футболчининг Қатарга йўл олишга хоҳиш билдирмаётганини маълум қилди. Исконинг агенти унинг Европада қолиши учун музокараларни кучайтириши айтилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика