UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Иско, Ўрунов ва Дзюба – кимлар 2023 йилни эркин агент сифатида бошлашди? Янгиликлар

Ушбу қишдаги эркин агентлар бозори жуда қизиқ бўлди: Криштиану Роналду "Ал-Насср"га йўл олди, Дэйли Блинд эса "Аякс" билан шартномани бекор қилди ва "Бавария" билан битим тузди.

Бугун кимлар 2023 йилни шартномасиз қарши олишганини кўриб чиқамиз.


Лорис Кариус (29 ёш, дарвозабон)

Немиснинг фаолияти ўша Чемпионлар лигаси финалидан сўнг пастга шўнғиди. "Ньюкасл" уни захира дарвозабони сифатида олди, аммо Лорис ярим йил давомида бир дақиқа ҳам ўйнамади. Қишда уни Мартин Дубравка қайтганидан сўнг қўйиб юборишди. Кариус сўнгги расмий ўйинини 2021 йилнинг февралида "Унион" сафида ўтказган.



Шиме Врсалько (30 ёш, қанот ҳимоячиси)

Хорват ёзда "Олимпиакос"га келганди, аммо жароҳати сабаб формасини тиклай олмади. Якунда у билан шартномани бекор қилишди, Шиме ҳозирда янги жамоа изламоқда.



Стивен Колкер (31 ёш, ҳимоячи)

Колкер қачонлардир Клоппнинг "Ливерпуль"даги илк трансфери бўлганди ва ҳатто ҳужумда ҳам ўйнаганди. Стивен 2019 йилдан бери Туркияда ўйнайди. У мавсумни Пирлонинг "Фатих Карагумрук"ида бошлади. Футболчи ёмон ҳаракат қилмади, аммо қишда томонлар шартномани бекор қилишди.



Фаузи Гулям (31 ёш, қанот ҳимоячиси)

Қачонлардир Гулям учун топ-клублар навбат ҳосил қилишганди, аммо барчасини жароҳатлар барбод қилди. "Наполи" ёзда жазоирлик футболчини қўйиб юборди, Гулям ҳозирда Лига 1'нинг энг ёмон жамоаси бўлмиш "Анже" билан шуғулланмоқда. Балки унга шартнома таклиф қилишар.



Иско (30 ёш, ярим ҳимоячи)

Иско Хулен Лопетеги қўл остида "Севилья"да фаолиятини жонлантирмоқчи эди, аммо Хорхе Сампаоли келиши билан таркибдаги ўрнини йўқотди. Натижада ярим ҳимоячи спорт директори Мончи билан жанжаллашди ва эркин агентга айланди. Искони ҳозирда Италияда кутишмоқда, унга А Сериянинг иккинчи ярмидаги жамоалар қизиқмоқда.



Виктор Ваньяма (31 ёш, таянч ярим ҳимоячиси)

"Тоттенхэм"даги кучли кениялик ярим ҳимоячини эслайсизми? У 2020 йилнинг баҳоридан "Монреаль"да ўйнади. Виктор жамоа сардори ва етакчиси бўлди, аммо эндиликда МЛСдан кетмоқда. Хабарларга кўра, у "Селтик"га ўтиши мумкин.



Хатем Бен-Арфа (35 ёш, ярим ҳимоячи)

Бен-Арфа сўнгги йилларда фақатгина ўлаётган "Бордо"да нисбатан яхши даврни ўтказди. "Лилль"да ярим йил бўлди ва жамоа у билан шартномани узайтирмади. Аммо, Хатем баъзан кутилмаган жойларда пайдо бўлиши ва ярим тирик жамоаларга ижодкорлик қўшиши мумкин.



Остон Ўрунов (22 ёш, ярим ҳимоячи)

Остон "Урал"да муваффақиятсиз мавсум ўтказди: РПЛда 52 дақиқа, Кубокда 27. Бош мураббий Гончаренонинг сўзларига кўра, у "ўзига-ўзи қилди" ва у билан хайрлашишга қарор қилишди. Шамиль Газизов Ўруновга "Уфа"га қайтишни таклиф қилишганини, аммо "йигитча адашиб қолганини" айтди.

→ Остон Ўрунов бугун "Навбаҳор" билан Туркияга учиб кетди



Артём Дзюба (34 ёш, ҳужумчи)

Дзюба "Адана Демирспор"да жамоавий тактиканинг қурбони бўлди, шу сабаб ҳозирда янги клуб танламоқда. Кипр ва Яқин Шарқ (Саудия Арабистони ва БАА)дан таклифлар ҳақида миш-мишлар бор. Артёмни шунингдек "Сивасспор" билан боғлашди, аммо клуб президенти бу миш-мишни рад этди.



Кристиан Тельо (31 ёш, қанот ҳужумчиси)

Тельо "Бетис"нинг сўнгги мавсумларидаги муҳим ўйинчиларидан эди, аммо у таркибдаги ўрнини йўқотди ва АҚШга йўл олди. Маълум бўлдики, у "Лос-Анжелес"да ҳам асосий таркибга киришга бирдан тайёр эмас. Кристиан ҳозирда Испанияга қайтди ва ўзини фаол тарзда Ла Лига клубларига таклиф қилмоқда.



Саломон Рондон (33 ёш, ҳужумчи)

Тажрибали венесуэлаликнинг ҳатто муаммоли "Эвертон"да ҳам ўйини чиқмади – ушбу мавсум 200 дақиқа ичида самарали ҳаракат йўқ. Аммо, у 2022 йил терма жамоада 10та ўйинда 7та гол урди.



Макс Крузе (34 ёш, ҳужумчи)

Можароли немис ҳужумчиси "Вольфсбург"нинг янги мураббийи Нико Ковач билан жанжаллашди ва янги йилда ўзига янги клуб қизиқмоқда. Макс ҳозирда АҚШда ва катта эҳтимол ўша ерда қолади. Немис клублари ёши катта форвардга маош тўлашга тайёр эмаслар, аммо МЛСда яна бироз чанг солиш мумкин.



Симоне Заза (31 ёш, ҳужумчи)

Заза "Торино"га керак бўлмай қолди, ҳужумчини шартномаси якунланишига бир йил қолганда эркин агент мақомида қўйиб юборишди. Симоне B Сериядаги барча таклифларни рад этди ва Испанияга қайтишни жуда ҳам хоҳламоқда. Ҳозирча бу амалга ошмаяпти, аммо қишда форвард учун голлар жуда керак бўлган клублар келиши мумкин.



Яна кимлар эркин:

Сантьяго Ариас (30 ёш, қанот ҳимоячиси), Дэнни Роуз (32 ёш, ҳимоячи), Элиаким Мангаля (31 ёш, ҳимоячи), Алешандре Пато (33 ёш, ҳужумчи), Дэнни Дринкуотер (32 ёш, ярим ҳимоячи).


Айрим эркин агентлар аллақачон янги клубларини топишди ва ҳозирда рўйхатга олишни кутишмоқда. Масалан, Андреа Бертолаччи, Софьян Фегули ва Адем Льяич "Фатих Карагумрук" билан шартнома имзолашди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика