UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Ишқибозларни "Пахтакор" стадионига чорлаймиз Янгиликлар

Ишқибозларни "Пахтакор" стадионига чорлаймиз

3 май, шанба куни олий лигада 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Пахтакор" ўша куни "Локомотив" билан Тошкент дербисида майдонга тушади.
"Темирйўлчилар" 6 турдан сўнг 14 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

"Пахтакор" футбол клуби стадионга ташриф буюраётган мухлисларни хурсанд қилишда давом этади. "Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва турли эсдалик совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда 4та футбол тўпи, 4та спорт костюми ва "Fitness House" соғломлаштириш мажмуасига абонемент, Galaxy S4 уяли телефони ва замонавий ноутбук ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 2000 сўм.

"Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви 3 май, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 18:30да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика