UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  8 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   247 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  23

Иракли Климиашвили: "Ўзбекистонга қайтсам фақат "Пахтакор"га ўтаман" Янгиликлар

Иракли Климиашвили: "Ўзбекистонга қайтсам фақат "Пахтакор"га ўтаман"

Бир неча йил олдин "Пахтакор"да фаолият олиб борган грузиялик ярим ҳимоячи Иракли Климиашвили Ўзбекистон футболи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Сиз 2011 ва 2012 йилларда "Пахтакор"да ўйнагансиз. Ўзбек футболи ва "Пахтакор" ҳақида нима дея оласиз?
- Ўшанда "Анжи" мени ижарага берганди. "Пахтакор" мураббийлари "Анжи" машғулотларини кузатишганди. Ўша ерда менга таклиф билан чиқишганди. Дастлаб мен рад қилгандим. Бироқ 6 ойдан сўнг яна таклиф тушди. Кахи Махардзега қўнғироқ қилиб у ердаги вазият билан қизиқдим. У менга шу қадар таърифлаб бердики, дарҳол учиб бордим. Ўзбекистонда одамлар футболни севишади. Кўчада танишади, дастхат сўрашади, трибуналарда мухлислар қўллаб-қувватлашади.  

У ерда грузинларга ўзгача эҳтиром кўрсатишади. Улар бизни жуда ҳурмат қилишади ва буни доим сезиб турардим.

- Агар яна Ўзбекистондан таклиф бўлса рози бўласизми?
- Аслида Ўзбекистондан таклифлар бўлди. Аммо борсам ҳам фақат "Пахтакор"га қайтаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика