UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хавининг «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  0 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  27 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Янгиликлар

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Термизнинг "Сурхон" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 11-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари хусусида жамоа ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Иқболжон, мавсум "Сурхон" учун қандай якунланди?

- Янги мавсум олдидан "Сурхон" янги раҳбарлар қўлига ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоа янгитдан тузилди. Жамоа олдига 8 таликка кириш вазифаси қўйилганди. Аммо ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бунга сабаб жамоа мавсум давомида барқарор футбол намойиш эта олмади. Бу эса натижаларимизнинг пасайишига ва кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. 

- 2022 йилги мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тўғриси, шахсан ўзим биринчи даврадаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзим ва мухлислар кутган даражада ўйнай олмадим, чунки жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашди. Қачонки жамоа юқори ўринлар учун курашса, ўшанда футболчи ўзининг ўйинларидан ва жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. 

- "Сурхон"да қоласизми?

- Ҳозирча жамоада қолиш-қолмаслигим бўйича бирор аниқ гап айтолмайман. Ҳали бу ҳақда раҳбарият билан гаплашганимча йўқ. 

- Унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммасига таътилдан қайтганимиздан кейин аниқлик киритамиз. 

- ЖЧ-2022да қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Қатардаги ЖЧ-2022да Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилмоқдаман

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика