UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  0 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  15 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми? Янгиликлар

Иорданияни ютиб хурсанд бўлганимиз яхшими ёки Австралияга ютқазиб хатолардан хулоса чиқариш тўғри йўлми?

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг февраль ойида Дубайда йиғин ўтказиши ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар чиқди.

Тўғриси рақиб номини кўриб ҳафсалам пир бўлди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Бир йилда бир маротаба шунга ўхшаш терма жамоалар билан ўйнамасак кўнглимиз жойга тушмайдиганга ўхшайди. Хўп бордик, ютдик ҳам дейлик. Иорданияни ютиб дўппимизни осмонга отамизми ёки футболчиларимизни қаҳрамонларга қиёслаймизми? Қачонгача биз ўзимизни алдаймиз, Иордания, Сурия, Фаластин кабиларни ютиб хурсанд бўлишни йиғиштирганимиз маъқул деб биламан. Тўғри, ғалаба қозонилган ўйинларда футболчиларга, терма жамоага ортиқча савол туғилмайди. Танқидлар босилади, мухлис кўнгли тўлади. Мана шу омил бизнинг катта хатоларимиздан бири ҳисобланади. Келинг, ундан кўра савиямиздан бир бош баландроқ бўлган рақиблар билан куч синашайлик. Майли мағлубиятга учрашсин, майли гол ўтказиб юборишсин. Муҳими ўша рақиб бизга хатоларимизни, яна нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берсин. Энг кераги шу. Айнан кучли термалар билан ўйинлар биз учун дарс, камчиликларни кўриб олиш вазифасини бажаради. Аммо, охирги пайтларда Сурия ва Ироқни ҳам юта олмайдиган даражага келиб қолдик. Бу ҳам бор гап. Ўртоқлик учрашувида натижа устувор саналмайди. Бунга юз фоиз қўшиламан. У аввало мураббий учунлигини қайтармайман. 

Лекин 3:0, 2:0 ҳисобларда ютиб хатоларни кўриб олиш керак бўлса эътирозим йўқ. Аввалги раҳбарият даврида тан олиб айтайлик ҳозиргига нисбатан кучлироқ ва топ даражадаги термалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди. Биз футболчиларимизнинг ҳақиқий кучини ўша учрашувларда кўрдик. Хўп, у пайт Жаҳон чемпионати бошланиш арафасида бўлгани учун Марокаш, Сенегал ва Уругвайлар билан беллашдик. Эктор Купер келгач эса Туркия, Хитой, Уругвай, Жанубий Кореялар билан ўртоқлик ўйинида қатнашдик. Лекин, ҳозирги раҳбарият Ироқ, Сурия, Иордания кабилардан нарига ўтаётгани йўқ. Бу термалар билан ҳар йили ўйнаш гоҳида ўзимизнинг ҳам медамизга тегади. Нимага? Чунки бирор янгилик кўрмаймиз. Нима учун Япония, Корея, Саудия Арабистони ўйнаётган Жаҳон даражасидаги термалар билан ўйнамаслимизни сабаби улар отни илгарироқ қамчилайди. Икки йиллик режани тузиб қўяди ва эртароқ ҳаракатни бошлайди. Яна қачон Уругвай ёки Марокаш билан ўйнаймиз ёлғиз яратганга аён. Шахсан мен Иордания ва шу тоифадаги термалар билан ўйинлардаги ғалабаларга оддий кўз билан қарайман. Шунга ўрганишимиз керак. Расмий ўйинларда ва мундиал йўлида барибир ўша Саудия, Корея, Япония ёки Эрон билан тўқнаш келамиз. Уларни ютишимизга ишонч ҳосил қилишимиз учун ҳозирдан кучли термалар қарши тўп тепиб тайёргарлик кўриб боришимиз лозим. Хулоса Иорданияни мағлубиятга учратиб байрам қилишни ўрнига даражамиздан баланд рақибга ютқазиб хатолардан хулоса чиқаришимиз даркор.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика