UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

Интервью."Андижон" ҳимоячиси Илҳом Алижонов: "Азиз Ғаниевдан бир умр миннатдорман" Янгиликлар

Интервью."Андижон" ҳимоячиси Илҳом Алижонов: "Азиз Ғаниевдан бир умр миннатдорман"

"Андижон"нинг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этяпти.

Шароитга мослашиб, машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари йўлга қўйиб олингач "Андижон" футболчиси, Илҳом Алижонов билан суҳбатлашиш истаги туғилди. "Машъал" ва "Насаф"даги тизм, Рўзиқул Бердиевнинг йўқдан бор қилиш ҳусусияти, олимпиядага чиқа олмаганимиз каби мавзуларни ўз ичига олди. Қуйида суҳбатнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


ФУТБОЛДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

— Оддий наманганлик қишлоқнинг боласиман. Ёнимиздаги стадионда тўп тепиб катта бўлганман. Ҳалигача мен учун қадрдон ва унутилмас лаҳзаларни берган майдон ҳисобланади. Қайтмайдиган ёқимли хотиралар қолган. Мен учун азиз бўлган Даврон акамни футболга боришимга ҳиссаси катта бўлган, дея оламан. Катта футболчиларнинг барчасида қийинчиликка чидаш ҳисси шаклланган. Чунки шу босқичгача қийин йўлни босиб ўтади. Негаки, футболни ичида неча йилдан бери юрибмиз, чидай олмагани бутсасини михга илади. Жароҳатларни енгиб ўтамиз. Ёшликда барчаси бўлган. "Пахтакор"да юрган кезларимизда қорнимиз оч қолиб кетарди, шароит ҳаминқадар. Ҳаттоки машғулотдан қайтишимизда автобусга пулимиз қолмай, пиёда кетардик. 4та бола қайтсак, 3 минг сўм бўлмасди. Машғулот 10да бошланса, 9да йўлда чиқардик. 

НАМАНГАНДАН ҚАШҚАДАРЁГА

— Тўрақўрғонда яшайман. Ёз ойларида иккинчи лига ўйинларига бир нечта бола қайдномадан ўтганмиз. Шу ўйинларни бирида мураббий Анвар ака Ҳафизов кўриб олиб кетди. Қашқадарёдаги биринчи мураббийим шу инсон. Уларга, клуб раҳбарларига маъқул келдим. "Машъал"га борган пайтимда Отабек Шукуров, Бобир Давлатов, Холмурод Холмуродов, Элдор Шомуродовлар ўринбосарлар сафида ўйнарди. Айнан Қашқадарёга келиб футболда ўз устида ишлаш, қўшимча машқларни қилиш кераклигини тушундим. Машғулотнинг ўзим камлик қилар экан. Тўрақўрғонда машғулот тугаши билан ҳамма ичкарига кириб кетарди. У ерда машғулотдан кейин ҳам қолиб ишлардик. "Машъал" академияси айни чўққига чиққан пайтлар. Кейин клубда моддий томонлама инқироз бошлангач "Пахтакор"га келиб шуғулландим. 



АЗИЗ ҒАНИЕВГА РАҲМАТ АЙТАМАН

— 1998 йиллар терма жамоасида Азиз Ғаниев билан ўйнаб юрган кезларимда ўзаро гапда "Насаф"га тавсия қилиб кўришини айтдим. Шунчаки гап эди, холос. Азиз жиддий қабул қилиб клуб раҳбарларига айтган экан. Академия директори Сергей Петрович ва Нурали Султонов келди. Азиз Ғаниевга ҳамон раҳмат айтаман. Бир умр миннатдорман. "Насаф"да биз ўтиш жараёнимизда жуда юлдузли таркиб йиғилганди. Фарруҳ Сайфиев, Сайдулло Раҳматов, Мақсуд Каримов, Санжар Қувватов, Драган Черан ва ҳоказо. Энди таркибга кирадиган пайтимизда кўп ижарага турли жамоаларга кетиб қолдик. Дейлик Суперлигадаги дебютимни "Навбаҳор"да нишонладим. Қайсидир маънода захирада ўтиргандан ижарада ўйнатишни тўғри, деб билишди. Шу боис кейинчалик балки мослаша олмагандирман. Рўзиқул Бердиев марказий ҳимояда кўрарди. Терма жамоада чап қанотда ўйнадим. Битта нарса алам қилади, хато ўзимдадир бирор маротаба "Насаф" либосида расмий ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаганман. Мен бунда Рўзиқул Бердиевни айбламайман. У инсон сабаб шу даражага чиқдим. Ўсаётган пайтимизда у бизга тўғри йўналиш бера олди.




—   "Насаф"га чемпионлик учун нима етишмайди? Омад. Оддий мисол "Бунёдкор" билан ўйинда сўнгги сониялардаги пенальти. Ўша йўқотилган очко ҳам таъсир қилди. "Насаф"га ўхшаган жамоа Ўзбекистонда йўқ. Дейлик мана ҳозир "Навбаҳор"да пул бор, тажрибали ўйинчилари кўп. Бир неча йил олдин "Локомотив", "Пахтакор"да шундай таркиб йиғилди. Лекин "Насаф" шунда ҳам 3-4 ўринлардан тушиб кетмади. Барқарорлик бор. Жамоа кучли ўйнади, ҳар бир жамоага етарли қаршилик кўрсатди. Охирги ўйинларда руҳан синиб қолишди, деб ўйлайман. "Бунёдкор" билан ўйиндаги пенальти барчасини ўзгартириб ташлади. "Насаф" ҳурматга сазовор, Ўзбекистоннинг ёқимтой жамоаси. "Навбаҳор" мухлиси ҳам "Насаф" бошқа рақибга қарши ўйнаса "Насаф"ни олқишлайди. Бу жамоани ҳамма яхши кўради. "Насаф"даги барча нарса Рўзиқул Бердиевга бориб тақалади. Мураббий 2008 йиллар ўйини бўлса, ўшани бориб кўради. У инсон изланади, олдинга интилади. Рўзиқул ака кетганидан кейин ўзига ўхшаган инсон келмаса қийин. Футболчилар айтиши мумкин, биз ҳеч нарса қилмаяпмизми, деб. Олдин ким эдик, ҳозирчи? Шерзод Насруллаевни академиядан хайдаб юборишган. Кўзим билан кўрганман. Рўзиқул Бердиев Косон билан ўйинда кўриб ўринбосарларга таклиф қилган. Ойбек Бозоров спорт коллежида кераксиз футболчи бўлган. Ғолиб Ғайбуллаев футболни ташлайман, деб юрган. Акмал Мозговой 1999 йиллар  жамоасида асосий таркибда ўйнамаган.  Рўзиқул Бердиев кўради, ўсиш борми тортади. Яна қайси жамоада шунча ёшларга имкон берилади? "Пахтакор"да Шота пайтида қанча ёшлар кетиб қолди.  Рўзиқул ака ўйнатишдан қўрқмайди.

АРМОНГА АЙЛАНГАН ОЛИМПИЯДА ЁХУД ТАИЛАНДДАГИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ 

— Балки ўша мусобақада босим, четдан мотивация хаддан ташқари ошиб кетганди, деб ўйлайман. Нега? Футболчиларни ўзи ҳам ўшани ҳис қилиб туради. Ортимизда ватан турибди. Ўзбекистон майдонга тушганда футболга қизиқмайдиган одам ҳам кўради. Футбол байрам, мураббийлар ҳам айтади. Байрамда одам ўзини эркин тутиши керак. Барча нарса ўхшайди.Кейин ҳам босимни камроқ қилишларини сўраб қоламан. Ўша мусобақада ярим финалдан олдин Бобурда мия чайқалиши бўлди. Кейин ўзига келди, докторлар яхши қарашди. Лекин ўша ҳолатда ҳам Бобур ёрдам бергиси келди. Шу боис майдонга тушиб ўйнади. Жанубий Корея биз билан финалда ўйнашни истаганди. Корея бош мураббийининг ўзи витаминлар берган бизга. Уларда битта хона тўла витаминизация. Тасаввур қилинг қандай тайёргарлик кўрган. Яширишни хожати йўқ. 2та учрашувдан сўнг йигитлар чарчаб қолишди. Энг зўр жисмоний ўйинчимиз ҳам 70-дақиқадан кейин қотиб қолди. Боз устига Таиландда намгарчилик юқори эди. 


"АНДИЖОН" ВА ТУРКИЯ ЙИҒИНИ 

— Оладиган нарсаларимизни шу ерда ўрганиб олишимиз керак. 7та ўртоқлик ўйинлари кўп нарса беради. Орасида бир кун ҳам дам йўқ. Ўйиндан кейин ҳам машғулотлар бор. Индивидуал ишлаймиз. Яшашимиз яхши, таомланиш таъминоти зўр, 5 юлдузлик меҳмонхона. Лекин шунгача ҳам биз маълум бир йўлни босиб ўтамиз. 2 маҳал шуғулланамиз. Хомяков истаётган нарсани бажаришимиз керак. Туркияда ҳордиқ чиқариб юрдик ҳам дейлик, бизга ҳам ёқади денгиз соҳилига чиқиб дам олиб ётиш. Эртага майдонга ким чиқади? Бошқа одам келиб ўйнаб бермайди-ку! Хориж йиғин ўтказиш мақсад бу ерда барча шароит бор. Иқлим сабаб Ўзбекистонда тўлиқ машғулот ўтказиш қийинроқ. 

Ўтган мавсумнинг ёдда қолган воқеасига келсак, "Турон" билан ўз майдонимизда дуранг ўйнаганимиздан сўнг Суперлигага чиқишимиз аниқ бўлиб улгурганди. Виктор Кумиковни олдига бориб оила қураётганимни, қайси санага тўй кунини белгилашимни сўрадим. Ҳаммани таклиф қилишимни айтдим. Виктор Балютович 1 ноябрь кунини белгилиб бердилар. Ўша куни жамоадаги барча келди, хурсанд бўлишди. "Андижон"ни Германия стадионларини ёндирадиган ишқибозларига ўхшатаман. "Боруссия Дортмунд" стадионини қаранг, ёндиришади. "Андижон" уйда ўйнаган куни байрам бўлади. Икки қўлимни кўтараман. Уларни хурсандчилигидан чарчоқларингиз чиқиб кетади. "Навбаҳор"ни АПЛ жамоаларига қиёслаш мумкин. Мухлислик умумий даражада. Фан клуб алоҳида ажралиб турмайди. Бирга нишонлаш, стадиондаги тўлқинлар Англияга тортиб кетади. Германияда алоҳида секторда, кийимларни кийиб олқишлашади.  


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика