UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  5 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  3 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  17 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  3

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор" Янгиликлар

Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказди.

Турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган клуб амалда янги қон ва ўзгаришларга эхтиёж сезаётганди. Ёзги танаффус вақтида бош мураббий лавозимига Григорий Колосовский тайинланди. Бундан ташқари таркибда ҳам айрим янгиликлар рўй бермоқда. "Металлург" кеча Тошкентда "Олимпик"ка қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг клуб бош директори Шавкат Саидовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Мавсумнинг дастлабки қисми муваффақиятсиз ўтганига қандай сабабларни келтирасиз? 

- Биринчи даврани ўзингиз кузатдингиз ёмон ўйнамадик. Кўпчилик мутахассислар ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди. Таҳлиллар ва статистик маълумотларга кўра, кўп учрашувларда устунлик ҳам қилганмиз. Асосан 70-75 дақиқалардан сўнг дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар яратилган. Ўтказиб юборган голларимиз ҳам шу дақиқаларга тўғри келмоқда. Бу эса жисмоний тайёргарлигимиз меъёрида бўлмаганидан далолат. "Catapult" натижалари шуни кўрсатяптики, жамоанинг кучи 70-75 дақиқага етмоқда. Охирги 10-15 дақиқада оддий голларни ўтказиб юбордик. Мавсум бошида "Локомотив", "Сурхон", "Динамо" билан сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотдик. Вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимизни ҳам айтишим мумкин. Ўйин томонлама "Олимпик", "Динамо", "Сурхон"га ютқаздик, айниқса иккинчи бўлимда. Иккинчи даврада жамоага янги қон кераклиги сабабли мураббийни ўзгартирдик. 

- Футболда селекциянинг ҳам ўрни катта. Айнан тўғри селекция ва футболчиларнинг танлови натижада муҳим рол ўйнайди. Қишда жалб қилинган футболчилар қанчалик ўзини оқлади?

- Селекция клубнинг бюджетидан келиб чиқиб амалга оширилади. Биз 3 та ҳимоячи схемасига мос равишда янги футболчиларни жалб қилгандик. Аҳамият берган бўлсангиз мудофаа чизиғида кўпроқ тажрибали футболчиларга ишондик. Улар Даврон Эргашев, Ризо Яздандўст, Аббос Отахонов, Иван Йосович. Ўрта чизиғимизда барқарорлик етишмади. Аниқроқ айтсам Забиҳилло Ўринбоевнинг ўрнини тўлдирадиган етакчи йўқлиги билинди. Умуман олганда 80-85 фоиз йигитларимиз узоқ йилдан бери ўйнаб келаётган тажрибага эга эди. 

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этган футболчилар янги мураббийнинг тактикасига ва хоҳишига кўра рўй бердими ёки уларнинг ўрнига кучли футболчилар чақирилиши туфайлими?

- Янги мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда ўйин фалсафамизни ўзгартирмоқдамиз. Шунга кўра айрим позицияларда 3-4 нафардан футболчи бўлиб қоляпти. Улар ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслиги туфайли шундай қарорга келдик. Жоржевични омади келмади дейишим мумкин. Унга ишонгандик. Ризо оилавий сабабларга кўра тарк этди. Аббос Отахоновга хориждан яхши таклиф бор эди. Ёшини инобатга олган ҳолда легионерга айланишига қаршилик қилмадик. Янгилардан Асадбек Собиржоновни олдик. "Пахтакор"дан ижарага ёшларни олдик. Яна янгиликларимиз бор.

- Григорий Колосовскийдан ташқари мураббийликка номзодлар орасида яна кимлар бор эди?

- Бу мавзуни раҳбарият билан чуқур ўйладик. Веско Стешевич билан хайрлашганимиздан сўнг 3-4 нафар мураббий номзодини таклиф қилдик. Дастлаб ёшлар билан ишлайдиган ва жуда катта маблағ кетмайдиган мутахассис билан ишлаш варианти бор эди. Дейлик, Равшан Ҳайдаров, Сервер Жепаров номзодларини кўриб чиққандик. Тажрибали мураббийлардан Виктор Кумиков, Александр Хомяков, Улуғбек Бакаев сингари номлар ҳам йўқ эмасди. Бу орада Самвел Бабаян "Навбаҳор"дан кетгани ҳақида хабар чиқди. Якунда ўйлаб Григорий Колосовсийда тўхтадик. У мунтазам ва узлуксиз иш фаолиятида бўлди, Про лицензияси бор. Тажрибаси юқори. Доим ўз олдига юқори мақсадни қўйган жамоаларда ассистент сифатида фаолият олиб борган. Нима бўлганда ҳам иккинчи даврада ҳар бир ўйин биз учун финалдек ўтади. Ортга йўлимиз қолмаган ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика