UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  9 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  3 17:39Месси қайтди  0 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  10 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  8 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  20 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  4 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  21 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1 12:21"Бизга қайноқ юрак ва совуқ бош керак"  8

Интервью. Серхио Рамос: “Лиссабондаги голимни 20 минг марта қайта кўрганман" Янгиликлар

Интервью. Серхио Рамос: “Лиссабондаги голимни 20 минг марта қайта кўрганман"

“Реал”нинг ҳозирги таркибида жамоа афсоналаридан бирига айланган Серхио Рамос “Cadena COPE” радиосида меҳмон бўлди ва дастурда турли қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

Ҳимоячи жамоа, мавсум ҳамда бошқа мавзуларда тўхталиб ўтди.

– Роналду сешанба куни “Манчестер Сити”га қарши ўйнайдими?
– Умид қиламан. Буни мухлислар ва футболчилар ҳам кутмоқда. Криштианунинг аҳамиятини биламиз. У билан “Хетафе”га қарши ўйин охиридаги ҳолат жиддий бўлмаган.

– Чемпионатда ким ғолиб чиқади?
– Тез орада кўрамиз. Умид қиламанки, биз. Қолган ҳар бир беллашув биз учун финалга тенг.

– Чемпионлар лигасини-чи?
– Турнирда яхши иштирок этяпмиз, фақат “Вольфсбург” билан биринчи ўйинни ҳисобга олмаганда. Энди бизни ярим финал кутмоқда. Агар унда зафар қучсак, мавсум жамоа учун жуда яхши кечган бўлади.

– Совринсиз мавсум бой берилган ҳисобланадими?
– Буни қандай қабул қилишга боғлиқ. “Реал” учун кубокларсиз исталган мавсум йил ёмон кечганини билдиради. Лекин охиригача ўйнасак ва курашсак, буни омадсизлик деб атаб бўлмайди.

– Мавсум Зидан билан бошланганда яхшироқ кечармиди?
– Балки, ҳа. Эҳтимол, йўқ. Бенитес билан муносабатларимиз Зидан билан бўлганчалик яхши бўлмагани аниқ эди.


– Симеоне аввал Ла Лигада жорий мавсум “Реал” ғолиб чиқиши учун ҳамма нарса ҳозирланганини айтганди. Айни пайтда “Барселона” билан фарқ бир очкодан иборат.
– Ундан ҳайратланаман, фалсафа ва жамоа билан ишлаши ажойиб. Услуби натижа келтирмоқда. Аммо жабрланувчи сифатида гапиришганда буни ёқтирмайман.

– Пике ва Арбелоа ҳақида нима дейсиз?
– Уларнинг твиттердаги ёзишмалари... Болалар боғчаси. Тажрибали футболчилар бундай нарсалардан узоқда бўлишлари даркор. Албатта, озгина ҳазил зарар қилмайди, аммо у ҳам жойида яхши. Ўзингни ҳурмат қилишни унутмаслик керак.

– “Реал” таркибида энг кўп четлатилган бўлиш фахрланиш учун шубҳали сабабми?
– Мен учун – ҳа. Бувим нима яхши, нима ёмонлигини айтиб бўлган. Бундан фахланмайман, лекин “Реал”да ўйнайман. Ўйлашимча, агар “Барселона”да ўйнаганимда мени камроқ четлатишарди.

– Жаҳонда энг яхши марказий ҳимоячилар кимлар?
– Менда яхши шериклар бор – Санчис ва Камачо. Ҳозир ўйнаётганлардан Тиаго Силва, шунингдек, ҳозирги жамоадошларим Пепе ва Варан. Пепе катта тажрибага эга, Варан эса ўсиб боряпти. Яна Диего Годинни айтиш мумкин.

– Касильясни соғиняпсизми?
– Албатта – дўст ва собиқ жамоадош сифатида. У “Реал” мухлислари учун тимсол, Мадрид тимсоли.

– Роналдуга баъзида ҳуштак чалишларига қандай муносабатдасиз?
– Бу оддий ҳолат. Мени, Санчис, Камачо, Роналда ва Зиданга ҳам ҳуштак чалишган. Мухлислар ҳеч қачон шунчаки ҳуштакбозлик қилишмайди.

– Криштиануни сотган бўлармидингиз?
– Йўқ. Унинг шартномани узайтириши унинг характерига боғлиқ.

– Конте сизни “Челси”да кўришни истаяпти.
– Бу ҳақида ҳеч нарса эшитмадим.

– “Манчестер Юнайтед”дан таклиф олганмисиз?
– Ҳа. Қайсидир вазиятда жамоани ўзгартириш ҳақида ўйладим, лекин мен учун доим “Реал” асосий ўринда турган. Турли сабаблар туфайли. Ўшанда бир оз хафа бўлгандим, лекин барча муаммо муваффақиятли ҳал қилинди. Гап молиявий жиҳатда эмасди.

– Лиссабондаги 93-дақиқа фаолиятингиздаги энг яхши лаҳзами?
– Ҳа. Ўша голни 20 минг марта қайта кўрганман.

– Яна неча марта кўрасиз?
– 20 минг марта. Ҳар сафар ўша ҳиссиётларни туяман.

– Флорентино Перес – энг яхши президентми?
– Мен учун шундай. У менга катта таъсир ўтказган. Перес билан деярли отамга бўлгандек муносабатдаман.

– Ушбу мавсумда неча ўйинда оғриқни қолдирувчи уколлар билан ҳаракат қилдингиз?
– Бу тарафдан мен учун энг ёмон мавсумлардан бири бўлди. Доимий оғриқлар даҳшатли асабийлаштирди.

– Энг юқори савиянгиздан неча фоизга тайёрсиз?
– Кўрамиз. Барчаси ўйинларимизда акс этади. “Вольфсбург” билан жавоб учрашуви жисмонан осон кечмади. Лекин доим шундай футбол ўйнайман. Худди Надаль теннис ўйнагандек.

– “Барселона” қай тариқа уч турда устунликни йўққа чиқарди?
– Кўп сабаблар бор: кайфият, иштиёқ, жароҳатлар, мураббий. Жамоага таъсир қиладиган сабаблар етарди. Бундан ҳеч бир жамоа кафолатланмаган. Уйда “Класико”да мағлубият улар учун руҳий тарафдан жиддий зарбага айланди.

– “Барса”нинг омадсизлигидан хурсанд бўласизми?
– Албатта, “Барса” ютқазганда қувонаман. Каталонияликлар учун ёмон нарса “Реал” учун яхши деганидир.

– “Барселона” ва “Атлетико”дан қай бири чемпион бўлишини хоҳлардингиз?
– Менга фарқи йўқ. Агар “Райо” ёки “Хетафе” бўлганда танлардим. Бироқ ҳозир бу ҳолат амалда эмас.

– Қолган тақвимни 500 марта ўрганиб чиққандирсиз?
– Шундай. Ўйлайманки, “Барселона” ҳар бир беллашувда очко йўқотиши мумкин. Примерада исталган жамоа фаворитнинг ишини қийинлаштира олади. “Бетис” ҳам шундай жамоалар сарасига киради. Ўз навбатида биз “Сосьедад”дан эҳтиёт бўлишимиз лозим. “Атлетико”га ҳам осон эмас, биз биринчи навбатда ўз ўйинларимизни ютиб, уларга босим ҳосил қилишимиз даркор. Ҳозир мавсумдаги энг яхши ҳолатимиздамиз.

– Зидан хурсандчилик ва бахтдан иборат қоп олиб келдими?
– Шундай бўлса керак. У билан жамоадаги муҳит яхшиланди. Зиданнинг шартномасини узайтиришимиз лозим. Ундан ажойиб мураббий чиқишига ишонаман. Зидан Анчелоттидан кўп нарса ўрганган ва у менга ёқади.


– Вазият тақозо қилса, Роналдуга овозингизни кўтариб гапира оласизми?
– У билан жуда яхши муносабатдамиз. Характерли ўйинчилармиз ва гапимизни юзимизга айтамиз. Дўстлик ана шундан иборат.

– “Атлетико” – “Бавария” Чемпионлар лигаси ярим финалида марказий ўйинми?
– Ҳа, бу катта ўйин бўлади. Унда ким зафар қучишининг аҳамияти йўқ.

– Симеоне “Реал”да пайдо бўлиши мумкинми? У буни минг марта рад этган.
– У шундай деган бўлса, савол ўринсиз. Билмадим, қай бирини тасаввур қилиш қийинроқ – Роналдуни “Атлетико”дами ёки Симеонени “Реал”да.

– Агуэрога нимадир дейсизми? Жуфтликда ким фаворит?
– Германияда рўй берган воқеадан кейин ҳаволаниб кетмаймиз. Имкониятлар эса тенг 50га 50.

– Бэйл билан гаплашдингизми? Соғлиғида муаммолар бўлса-да, у гольф ўйнашга қарор қилди.
– У билан ёки усиз ҳар бир учрашувда 100 фоиз кучимизни сарфлашимиз зарур. Унга нимадир дейишимиз кераклиги ҳақида билмайман.

– Месси ёки Роналду?
– Ҳамиша аниқ гапирганман, улар жаҳоннинг энг яхши икки футболчиси. Бу тўғрисида Криштиануга ҳам айтганман. Уларнинг рақобатидан ҳайратланмаслик мумкин эмас, у 7-8 йилдан бери давом этяпти. Улар бошқа сайёрадан.

– Футболчи бўлмасангиз тореадорга айланармидингиз?
– Буқалар жангини доим ёқтирганман – бу тарихимизнинг бир бўлаги. Бироқ баъзи инсонларга бу ёқмайди. Болаликда футболчи ёки тореадор бўлишимни айтардим. Онам эса футболчи бўлишим, тўпнинг тегиши буқа шохининг зарбидан енгилроқ бўлишини таъкидларди.

– Санчисни “Реал” учун ўйинлар сони бўйича қувиб ўтмоқчимисиз?
– Буни амалга ошириш қийин, лекин жароҳатларсиз уддалаш мумкин. Худди Роналду сингари ҳар беллашувда майдонга тушишим керак бўлади. Ўйлашимча, бунинг имкони бор.
 

Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика