UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0 14:12Кварацхелия Парижда ва яқин вақтларда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади  0 13:42Холанд ва "Ман Сити" 2034 йилгача шартнома имзолади, келишув спорт тарихидаги энг йирикларидан бўлди  4 13:10ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор  2 12:47"Ал Ҳилол" Салаҳга шошириб қўядиган таклиф беришга тайёр  1 12:21Англия Премьер-лигаси тарихидаги осиёлик энг яхши 11 нафар футболчи  8 11:45Қарши давлат университети Лига аъзоси бўлиш учун ариза берди  5 10:48Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"  5 10:32Неймар четлатилди  4 10:00«Ал Аҳли» ТОП мураббий билан келишувга эришди  2 09:27Терма жамоамизнинг икки нафар собиқ футболчиси «Локомотив» йиғинига қўшилди  2 08:55«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда  2 08:24«Насаф»га украиналик легионер келмоқда  7 08:06Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун асосий рақибимизга қарши баҳс олиб борамиз  1 07:37Бугун U-20 терма жамоамиз Сурияга қарши баҳс олиб боради  1

Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди" Янгиликлар

Интервью. Сергей Чигодаев: "Абдуқодир балки ўзимизда қолганида ҳозирги даражага чиқмасди"

Иқтидорли футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг гранд клуб "Манчестер Сити"га ўтиши Европа қишки трансфер ойнасининг энг шов-шувли ҳамда энг қиммат харидларидан бири бўлди.

Айни пайт бу мавзу ҳам четда, ҳам ўзимизда жуда кўп муҳокама қилинаётганини яхши биласиз.

Маълумки, Абдуқодир Ҳусанов "Ланс"га йўл олишидан олдин бироз муддат Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубида фаолият юритди. Шу боис уни беларуслик журналистлар жуда яхши билишади. Ҳусановнинг энг кучли лигалардан бири АПЛга йўл олиши Беларусь футболини ёритадиган ҳамкасбларимиз эътиборидан четда қолмади. Ушбу футболчи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Football.by сайти ходими Абдуқодир Ҳусановнинг футболдаги илк мураббийи Сергей Чигодаев билан боғланиб, бир нечта саволларга жавоб олди.

Маълумки, Ҳусанов аслида "Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2011 йил Сергей Чигодаев қўл остида футболдаги илк қадамларини ташлаган. Чигодаев кейинчалик Тошкентнинг "Олимпик" клубида ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борди. Айни пайт 37 ёшли ушбу мутахаассис Ўзбекистон U-16 терма жамоасини бошқариб келмоқда.




Интервью аввалида Сергей Чигодаев ёш Абдуқодир билан қандай танишганини эслаб ўтди:


- Мен "Бунёдкор" футбол академиясида 2002 йилда туғилган футболчиларни шуғуллантирардим. Улар билан ўн йил бирга ишладим. Абдуқодир илк бор келганида чамаси 7-8 ёш эди. У 2004 йил туғилган бўлса-да, ундаги истеъдодни пайқаб шу заҳоти ўзидан икки ёш катталар гуруҳига олдик. У билан 3-4 йил бирга ишладик ва кейин Абдуқодир 2003 йиллар гуруҳига йўл олди. Бундан мақсад, бу пайтга келиб биз ёши катта футболчилар блан ўйнашни бошлагандик, бундай ўйинларда Ҳусанов жароҳат олиб қўймасин деган ниятда уни 2003 йиллар гуруҳига юборганимиз тўғри бўлган деб ўйлайман.

- У болалигида қандай бўлган?

- Абдуқодир - туғма истеъдод эгаси. У болалигидаёқ тезкорлиги билан ажралиб турарди. У ҳозиргидек гавдали эмасди, аксинча жуссаси кичик эди. Ва жуда камтарин эди. Ҳеч қачон овозини баландлатиб гапирганини эшитмаганман. Бундан ташқари ҳеч қачон суҳбатни ўзи бошламасди, савол берсанг жавоб беради, бўлмаса йўқ. Лекин майдонга тушганида ўзгарарди-қоларди, ҳеч кимдан қўрқмасди, ўзидан катталардан ҳам ҳайиқмасди. У катта гуруҳдаги болаларга қарши тенгма-тенг ўйнай оларди. Шу орқали тарбия ва характер шаклланиб борди. Унинг асосий хусусиятлари - хотиржамлик, тарбия ва меҳнат. Бунинг учун ота-онасига алоҳида раҳмат айтиш керак. Унинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳам ўз вақтида профессионал футболчи бўлган, шу боис ўғлининг келажакда футболчи бўлишини астойдил хоҳлаган. Удоим ўғлининг ёнида турди, машғулотларини кузатди, ўйинларини томоша қилди ва керакли маслаҳатларни берди.




- Абдуқодирга бобосининг исмини ёки фамилиясини берган дейишади. Шу ростми?

- Ўзбекистонда шундай одат бор. Фарзанд туғилса, кўпчилик отасининг исми ё фамилиясини беради. Ўша исмни сақлаб қолиш ва давом эттириш учун. Шунинг учун ҳам Абдуқодирнинг фамилияси отасиники билан бир хил эмаслигига ажабланманг. Бу одат ўзбекларда асрлардан бери давом этиб келмоқда.

- Ўз пайтида Ривалдо ва бошқа юлдузлар "Бунёдкор"га келганини биламиз. Демак, клубда шароит ҳар доим зўр бўлган экан-да.

- Ривалдо келиб кетганига анча бўлди. Лекин тўғри айтдингиз, "Бунёдкор"да доим шароит яхши бўлган ва академия ҳам раҳбарият эътиборида бўлган. Қолаверса кўп нарса мураббийларнинг салоҳиятига боғлиқ. Балки илгари машҳур мураббийлар ишлагандир, лекин ҳозиргилар ҳам чакки эмас.

- Абдуқодирнинг ёшлик пайтида уни келажакда катта фаолият кутаётганини сезиш мумкинмиди?

- Унда иқтидор борлиги маълум эди. Аслини олганда жуда кўп болалар иқтидорли бўлади, фақат ҳамма гап шу иқтидорни ушлаб қолишда. Ва бу ўринда тўғри йўналиш ҳам жуда муҳим. Тан олиш керак, унинг Беларусь клубига йўл олиши олдинга ташланган катта қадам бўлди. Абдуқодир у ерда ҳам иқтидор, ҳам жисмоний томондан шаклланди. Балки Ўзбекистонда қолганида ҳозиргидек жисмонан кучли бўлмасди. Мен уни ўзимизда кучсиз эди демоқчи эмасман, фақат четга кетгач тез ўсди. Чунки унинг иқтидори ва салоҳиятида устида яхши ишлашди.




- Футболчининг 17 ёшда Беларусга кетишига қандай муносабатда бўлдингиз?

- Масалан мен ижобий. Чунки имконият туғилдими, фойдаланиб қолиш керак. Аслини олганда кўплаб футболчиларнинг бошқа чет давлатларга кетиши тарафдориман. Лекин шу ўринда қаерга бориш ҳам жуда муҳим. "Энергетик-БГУ"да ишлаб келаётган Анатолий Юревич қўл остида кўпчилик ёшлар порлайди. У киши жуда кучли мураббий. Айнан Юревич Абдуқодирни ҳақиқий эркаклар футболига йўналтира олди деб ўйлайман.

Мен унинг Минскдаги фаолиятини мунтазам кузатиб боришга ҳаракат қилдим, чунки у пайт Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Тимур Кападзега ёрдамчи эдим ва ўз вазифамдан келиб чиқиб барча номзодларни кузатиб борардим. У ерда Михаил Еремчук ишлаганидан фойдаланиб у орқали Абдуқодир ҳақида маълумот олиб турардик. Ҳусанов саралаш босқичидан токи Париж олимпиадасида ҳам биз билан бирга бўлди. У Европага кетгач чин маънода ўсди. Айниқса 18 ёшдан кейин бирданига ўзгариб кетди. Мен "Энергетик-БГУ"да футболчиларга қанақа оғир юкламалар берилишини жуда яхши биламан. Бу футболчининг қўлига штангани тутқазиб, бор ишла дегани эмас. У ерда футболчилар дастур бўйича ишлашади. Абдуқодирга ҳам ўз пайтида берилган оғир юкламалар мана энди наф келтиряпти.

- Унинг камтарин Беларусь чемпионатидан кучли Франция лигасига йўл олиши сизни қанчалик ҳайрон қолдирди?

- Абдуқодир "Энергетик-БГУ"да ажойиб мавсумни ўтказди. У тез ўсгани боис бу жамоада кўп қолмаслиги маълум эди. Ўзим ҳам қачондир кучли чемпионатга ўтса керак деб ўйлардим. Тўғриси, бирданига Францияга боради деб ўйламаганман, кўроқ Россияга ёки бошқа жойга йўл олса керак деб тахмин қилгандим. У "Ланс"га ўтдими, демак шунга ҳақли бўлган ва бу ўринда унинг агенти ҳам жуда яхши иш олиб борган.

- У "Ланс"га боришидан олдин сиз билан маслаҳатлашдими?

- Бир нарсани унутманг, унинг отаси ўз пайтида футболчи бўлган ва футболдаги ҳамма нарсани жуда яхши билади. Шу боис Абдуқодир келажагини отаси ва агенти билан ҳал қилади деб ўйлайман. Ҳусанов қачонки Тошкентга келса у билан гаплашамиз. Отаси билан эса тез-тез кўришиб турамиз, ҳозир биргаликда Про лизенциясига ўқияпмиз. Бир нарсани айтишим керак, Абдуқодир ҳозир ҳам худди 10-12 ёшидагидек оддий ва камтарин. Уни ҳеч нима ўзгартирмади.




- Ҳатто "Манчестер Сити"дек буюк жамоага ўтиш ҳам уни ўзгартирмайдими?

- Менимча йўқ. У тарбияли бола. Албатта, бу клубга ўтиш футболчига юқори мотивация беради. Ҳусановни Англияда нима кутяпти? Биринчи навбатда янги муҳит ва катта рақобат. Балки рақобатни унинг ўзи юзага келтирар. "Сити"да яхши ҳимоячилар кўплигини биламиз, лекин Абдуқодирнинг салоҳиятидан келиб чиқсак, у бемалол ўйнаб кета олади деб ўйлайман. Уни бирданига қўлга киритишмади, аввал бошдан яхшилаб ўрганиб чиқишган ва тинмай кузатишган. Ҳозир "Сити"да жароҳат олган ўйинчилар кўп, бу ҳам Абдуқодирнинг фойдасига ишлайди. Ҳусанов Европада тажриба орттириб улгурди, Чемпионлар лигасида ўйнади ва уни Англияда ҳам катта келажак кутмоқда.

- Айнан Ҳусанов ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг асосий футболчиси деб айта оласизми?

- Тўғри, у айни пайтда энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири. Қолаверса, унинг "Манчестер Сити"га ўтиши эътиборни янаям оширди. Бу Ўзбекистон учун ҳам яхши. Буёғига яна кўпчилик бизнинг футболни, чемпионатимизни ва терма жамоаларимизни кузатади.

- Ҳусановнинг ортидан кетиши мумкин бўлган яна қайси футболчилар бор?

- Бизда иқтидорли ўйинчилар кўп. Ҳозир Ўзбекистон U-20 терма жамоасида бир нечта яхши ўйинчилар ҳаракат қиляпти. Масалан, Муҳаммадали Ўринбоевни олайлик. У "Брентфорд" ёшлари сафида ўйнаб келди. Ҳозир эса "Пахтакор"да фаолиятини давом эттирмоқда.




Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
17 янв 12:25:15
Гуломжон
Жамшид Jamshid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Файзуллаев хам вактида кетди булмасам Тимур Хакимовга ухшаб йук буларди.
Ха гапиз тугрию энди цскаданам тезрок кетиши керакда жудаа 5 лик бумасаям португалия голландия шотландия клубларига бусаям кетиши керак лекин аслида камида франция ëки германияда уйнаб кета олади диб уйлеман яна Оллох билади.
   
17 янв 11:54:05
Манчестер. Юнайтед
Иктидорли ёшларни ушлаб утирмасдан шартномага кейинги транцфердан канчадир фоизини бериш бандини кушиб сотвориш керак.
   
17 янв 11:43:22
Mahmud Ttww
Ўзбекистонда у ердан бу ерга кўчиб юргандан кўра четга чиқса кўзи очилвди ёшларни, биздаги кўчманчи чоллар етарли ўзи.
   
17 янв 11:16:55
жахонгир
Кетвуриш кера барибир ким бусаям 30 таси кетса 10 уйнаб кетсаям катта нарса булади нариги 20 таси энг камиди биронта тилни ёки европа стандартини куриб келади. Барибир зарари йук. Уларда хамма нарсага профессонал куз билан карайди. Тушунадики мехнат килиш кераклигини тушунади.
   
17 янв 11:11:57
Жамшид Jamshid
Файзуллаев хам вактида кетди булмасам Тимур Хакимовга ухшаб йук буларди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика