UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Интервью. Сакен Полатов Токио Олимпиадасига тайёргарлик, ЖЧ-2019даги ролик, янги фармойиш ва бошқа масалалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Сакен Полатов Токио Олимпиадасига тайёргарлик, ЖЧ-2019даги ролик, янги фармойиш ва бошқа масалалар ҳақида

Яхши биласиз, айни пайтда кенг тарқалган коронавирус сабаб тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси - Олимпия ўйинлари 2021 йилга қолдирилди.

Бу албатта ўз навбатида Ўзбекистон бокс федерацияси режаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Шу сабабли Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати федерация раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов билан бир қатор масалалар юзасидан интервью уюштирди. 

-Сакен Джетибаевич, вақт ажратиб интервью беришга рози бўлганлигингиз учун раҳмат айтамиз. Анча саволлар йиғилиб қолганди. Фурсатдан фойдаланиб, Токио Олимпиадаси учун 7 та лицензия қўлга киритилгани билан муборакбод этамиз.

-Раҳмат. Ҳа, Иорданияда ўтказилган лицензион турнирдан 7 та йўлланма билан қайтдик. Бу натижаларнинг замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Спортчиларимиз уддалашди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда боксни ривожлантириш учун шароит яратиб бераётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мамлакатимиз раҳбарининг спортга, ҳусусан боксга бўлган қизиқиши бизни янада рухлантиради. Ёдингизда бўлса, 2019 йили Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионатидан сўнг юртбошимиз бизни шахсан ўзлари қабул қилгандилар. Насиб қилса, яқин келажакда Ўзбекистонда боксни ривожлантиришга оид фармойиш чиқади. Бундан ташқари, мусобақалар, йиғинлар ўтказиш учун шароит яратиб бераётган Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, шуниндек, ҳомийларимиз - Ўзбекистон темир йўллари АЖ, "PEPSI", "BUKA" ва "Orient Finans Bank" каби ташкилотларга ҳам раҳмат айтамиз. 


-Айни пайтда юзага келган коронавирус пандемияси туфайли барча спорт турлари, шу жумладан бокс федерацияси режаларига ҳам ўзгартириш киритилган. Ушбу масала юзасидан қандай маълумот бера оласиз?

-Дарҳақиқат, ушбу хавфли коронавирус сабабли режаларимиз ўзгариб кетди. Яхши биласиз, Амманда ўтказилган лицензион турнирда Токио Олимпиадасига 7 та йўлланма қўлга киритгандик. Қолган вазнларда Парижда ўтказиладиган лицензион мусобақа орқали Олимпиада чипталарига эга чиқмоқчи эдик. Бу борада Франция пойтахтидаги мусобақа учун жиддий режа ишлаб чиқилганди. Бундан ташқари Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилиб қўйган чарм қўлқоп усталаримизнинг тайёргарлик режасида ҳам ўзгариш бўлди. 


-Йигитларимиз 8 та вазн тоифасида 6 та лицензия қўлга киритишди. Бу Ўзбекистондек бокс державаси учун қониқарлими?

-Тўғри, биз 8 та вазнда лицензияни Осиё квалификацион мусобақасидаёқ қўлга киритмоқчи эдик. Мусобақа бошлангунга қадар -75 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев баҳсларга тайёрланди. Лекин, айрим сабабларга кўра лицензион мусобақада Бектемир Мелиқўзиев иштирок эта олмайдиган бўлиб қолди. Унинг ўрнига Аммандаги йиғинни якунлаб Ўзбекистонга қайтиб кетаётган Фанат Қаҳрамонов ярим йўлдан, аниқроғи Истанбулдан яна Иорданияга мажбуран чақириб олинди. Афсуски, олдимизда шундай вазият юзага келди. Фанат қайтганидан сўнг бир ярим кун ичида 6 килограмм вазн ҳайдашига тўғри келди. Спортчилар жуда яхши билишади - бу осон иш эмас. Шундай бўлсада, у мусобақада икки рақибини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Якунда барибир ушбу жараёнлар боксчимизга ўз таъсирини кўрсатди, у жисмоний томонлама тиклана олмади. Аслида яхши биласиз, Қаҳрамонов ҳам иқтидорли боксчи. 

Дилшод Рўзметов ҳақида гапирадиган бўлсам, у жуда ажойиб, истеъдодли спортчи. Ёш бўлишига қарамай, 2019 йилги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борганди. Дилшод Аммандаги мусобақада ғалаба қозонишни жудаям истаганди. Жудаям. Бу эса рухий томонлама боксчимизга таъсир қилди. Афсуски, у ҳакамларнинг тушунарсиз қарори сабаб якунда ютқазиб қўйди. У ўз устида яна ишлайди ва ишонамизки жаҳон лицензион турнирида Токио Олимпиадаси чипталарига эга чиқади. 


-Демак, жаҳон лицензион турнирида Дилшод Рўзметовга имконият берилади. -75 кг вазн тоифасида мусобақада қайси боксчи иштирок этади?

-Ҳозирча коронавирус сабаб Париждаги лицензион турнирнинг қачон ўтказилиши аниқ эмас. Ушбу вазн тоифасида қайси боксчилар лицензия учун кураш олиб боришини мураббийлар штаби ҳал қилади. Лекин, сизга ишонч билан айта оламанки, бу борада ишланган аниқ режамиз бор.



-Токио Олимпиадасининг қолдирилиши боксчиларимизга қандай таъсир кўрсатади деб ўйлайсиз?

-Айни пайтда барча мамлакат боксчилари биз билан бир хил шароитда. Баъзи қитъаларда эса ҳали лицензия қўлга киритган боксчилар номи ҳам аниқ эмас. Яхши биласиз, Европадаги лицензион мусобақа айни ўтказилаётган пайтида тўхтатилди. Энди олдимизда бир йилдан ортиқ вақт бор. Ўйлайманки, ушбу муддат барча боксчилар тайёргарлиги учун етади. Энди навбатдаги режани вазиятдан келиб чиқиб, мураббийлар штаби билан биргаликда тузамиз. Карантин якунланиб, халқаро мусобақалар бошланганидан сўнг боксчиларимиз мусобақаларда иштирок этишади. Мана шундай кучли турнирлар, йиғинлар орқали боксчиларимиз формасини ушлаб турамиз. Умуман олганда, ҳозирда боксчиларимиз машғулотларни ташлаб қўйишгани йўқ. Улар назоратда ва ўз формаларини ушлаб туришибди. 


-Навбатдаги режалар қандай?

-Юқорида таъкидлаганимдек, карантин якунланганидан сўнг аниқ бир режамиз ҳақида маълумот бера оламан. Халқаро мусобақалар, йиғинлардан ташқари инфраструктурани ривожлантириш бўйича ҳам катта режаларимиз бор. Тошкент вилоятидаги Янгиобод шаҳарчасида катта спорт базаси барпо этишни мақсад қилганмиз. Бундан ташқари, ҳозирги базамизни ҳам реконструкция қилиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳолатга олиб келмоқчимиз. 

Шунингдек, нафақат йигитларимизга, балки аёллар бокси, болалар бокси каби йўналишларда ҳам биз "катта йўл"га чиқиб улгурдик. Бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг қандай кучга эга эканлигини барча билади. Энди қизларимизни ҳам шу савияга олиб чиқмоқчимиз. 


-2019 йили Екатеринбург мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ўзбек бокси тарихида ўзига хос из қолдирди. Бунгача Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда учта олтин медаль қўлга кирита олмаганди. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

-Тўғри айтасиз. Биз ушбу мусобақа орқали ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очдик деб ҳисоблайман. Биз жаҳон биринчилигига жиддий тайёргарлик кўргандик. Екатеринбургдаги жаҳон чемпионати ҳақида гап кетганида ажойиб хотиралар эсга тушади.

Екатеринбург. 2019 йил, 8 сентябрь


Бунинг сири? (ўйланиб). Айтиб ўтганимдек, биз жаҳон чемпионатига жиддий, ҳар томонлама тайёргарлик кўрдик. Йигитларимиз 40 кун олдин Россия ҳудудида йиғин бошлашди. Бу маҳаллий иқлимга мослашиш, адаптация учун жуда муҳим ҳисобланади. Улар мусобақа бошланишига яқин Екатеринбург шаҳрига етиб боришди. Ўз навбатида биз ҳам чемпионат бошланиши олдидан Ойбек Касимов ва Шерзод Тошматов билан бирга боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун Екатеринбургга бордик.

2019 йил, 8 сентябрь. Екатеринбург


У ерда боксчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонада терма жамоа аъзолари билан учрашдик, улар билан суҳбатлашдик. 

Екатеринбург. 2019 йил, 8 сентябрь. Боксчиларимиз билан учрашув чоғида


Уларга ажойиб, мотивацион ролик қўйиб бердик. Ўша роликда 8 нафар боксчимизнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишган ва фарзандларига ўз тилакларини билдиришганди. Махсус ижодий гуруҳ вилоятларга бориб, боксчиларимизнинг хонадонида бўлишди, уларнинг ота-оналари, яқинларидан дуо олишди, боксчиларимизнинг рухини кўтарувчи лавҳалар ишланди. Бундан боксчиларимизнинг хабари йўқ эди. Қолаверса, биз Ўзбекистондан Самарқанд нонларини боксчиларимиз учун олиб бордик. Ишонасизми, ўша роликни кўриб боксчиларимиз кўзларига ёш олишди. 

Боксчиларимиз ўша роликни томоша қилишмоқда


Тасаввур қиляпсизми, 1 ойдан ортиқ вақт давомида оила, ватан соғинчида четда юрган инсон учун бу қандай таъсир қилади? Ортларида кимлар турганини яна бир карра ҳис қилишди. Ушбу ҳолатни кўриб, ҳаттоки ўзимизнинг кўзимизга ҳам ёш келди. Аниқроқ айтадиган бўлсам, бу йигитлар учун психологик томонлама жуда яхши таъсир қилди. Айнан мана шундай жиҳатлар ҳам терма жамоанинг мусобақаларга тайёргарлиги жараёнида муҳим роль ўйнайди.

Самарқандлик Фанат Қаҳрамоновнинг бувиси томонидан ёпилган нонларнинг олиб борилгани йигитларга ўзгача таъсир қилди. Шу кунгача ролик оммага кўрсатилмаганди. Бугун мазкур видеороликни мухлисларимизга ҳам намойиш этсак бўлади.

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Бу эса сиз юқоридаги видеода кўрган лавҳада ёпилган Самарқанд нонлари.      
         Екатеринбург шаҳри
.


-Инфратузилмани ривожлантириш масаласида батафсил гапириб бера оласизми?

-Ҳозирда бизда Янгиободдаги базамизда иккита спорт залимиз бор. Лекин у ерда ўзимизнинг ётоқхона йўқ. Ҳозирги базамиз Миллий олимпия қўмитаси ёрдамида қайта таъмирдан чиқарилди. Лекин, буни етарли даражада дея олмайман. Шу сабабдан ҳам биз замонавий спорт зали, ётоқхона, ошхона, реабилитация марказига эга бўлган катта база барпо этиш ниятидамиз. Ишонаманки, янги қуриладиган спорт базаси узоқ йиллар давомида юртимиз бокси ривожи учун хизмат қилади. 


-Сиз боксни ривожлантиришга оид фармойиш ҳақида гапирдингиз. Бу қандай бўлади?

-Насиб қилса, ушбу фармойиш Ўзбекистонда боксни яна бир неча поғона кўтариш учун хизмат қилади. Бу орқали мамлакатимизда бокс оммавийлигини янада оширишни мақсад қилиб қўйганмиз. Қисқача қилиб айтсак, бу яқин 10 йилда боксни янги савияга олиб чиқиш учун стратегик режа бўлади.


-2019 йили катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Бунгача мазкур чемпионат у қадар катта тайёргарлик билан ташкил этилмаганди. Бу орқали федерация халқаро мусобақалар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқдами?

-Тўғри айтдингиз. 2019 йили бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини юқори савияда ташкил этишга ҳаракат қилдик ва буни уддаладик деб ҳам ўйлайман. Чемпионатимизда ўтказилган жанглар Россия телеканали орқали ҳам намойиш этилди. Бундай муҳитда жанг қилган боксчиларимиз халқаро мусобақа нафасини ҳис қилган бўлсалар ажаб эмас. Ҳозирча ёш боксчилар учун бир қатор халқаро турнирлар ўтказяпмиз. Умуман олганда, келажакда йирик мусобақалар ўтказиш мақсадимиз ҳам йўқ эмас. Ўтган йилги Республика чемпионати бизга янги номларни тақдим этди. Айнан мана шундай мусобақалар орқали селекция йўналишини ҳам ривожлантириб бормоқдамиз. Республикамизнинг чекка-чекка ҳудудларида болакайлар бокс билан шуғулланишмоқда.

Яна шуни айтишни истардимки, биз 2021 йилдан бошлаб "Сидней Жексон хотира турнири"ни қайта тикламоқчимиз. Ушбу мусобақа аввал ҳам ўтказилган. Бу сафар энди мазкур турнир "А" класс тоифасидаги мусобақа бўлади. Яъни, мусобақа нуфузини кўтарамиз. Унга бокс оламида дунё етакчилари ҳисобланган Куба, Россия, Қозоғистон, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистон каби мамлакат боксчиларини таклиф қилиб, юқори савиядаги нуфузли мусобақа ташкил этмоқчимиз. Ушбу мусобақани AIBAнинг 2021 йилги тақвим режасига ҳам киритганмиз.

Бундан ташқари Осиё чемпионатини ҳам ташкил этиш режаси йўқ эмас. 

Ўзбекистон чемпионати-2019


-Келинг энди халқаро муносабатлар ҳақида суҳбатлашсак. 

-Федерациямиз фаолиятида халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳам энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ҳаваскор боксда ўз ўрнига эга бўлган Куба терма жамоаси вакиллари билан Гаванада қўшма ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этдик. Қолаверса, Озарбайжон, Жанубий Корея, Хитой, Англия, Польша, Венгрия каби терма жамоаси вакиллари боксчиларимиз билан бирга йиғин олиб боришди. 


Интервьюнинг давоми қуйидаги саҳифада > > > Интервью. Сакен Полатов Токио Олимпиадасига тайёргарлик, ЖЧ-2019даги ролик, янги фармойиш ва бошқа масалалар ҳақида

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика