UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  5 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

The Guardian назарига тушган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат Янгиликлар

The Guardian назарига тушган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат

Куни кеча хабар берилганидек Британиянинг машҳур The Guardian нашри 2002 йилда туғилган дунёнинг энг яхши ёш футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати Ансу Фати, Мустафа Капи, Матиас Арезолар билан бир қаторда Ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳиби Жасур Жалолиддиновни ҳам эътироф этди. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси билан Таиланддаги халқаро турнирда иштрок этаётган футболчи биз билан алоқага чиқиб сайтимизга  интервю берди. 

- Жасурбек , Таиланддаги мусобақани йирик мағлубият билан бошладинглар. Балки Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга берилгани футболчиларга ҳотиржамлик бераётгандир..

- Турнир олдидан  кореялик тенгқурларимиз билан ўйнашни хоҳлаган эдик. Шундай бўлди ҳам. Албатта биз истасак, истамасак ҳотиржамлик бўлади. Чунки ҳаммага ҳам бундай имконият берилавермайди. 

- Жанубий Корея билан ўйиндаги натижа сизнингча адолатлими? Ҳисоб ўйинга мос бўлдими ?

- Тан олиш керак, ўйин давомида Корея биздан устун бўлди. Ҳеч қандай режамиз ўхшамади. Ўйин давомида биз ҳотиржамликка берилдик, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Биз олдин Белгия, Франция, Шотландия билан баҳсларда яхши ўйнаб, максимал натижа қайд этгандик. Лекин ишонтириб айтаманки биз бундан кўпроғига лойиқмиз. Чунки Корея Европа жамоаларидан кучли эмас. Бу учрашув биз учун дарс бўлди. Энди биз кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушуниб етдик. 

- Мусобақадаги ташкилий ишлар, учрашувларни  бошланиш вақтлари кўнгилдагидекми?

- Ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Учрашувларни вақтлари бироз ноқулайроқ. Соат учда бошланади, жуда иссиқ, дим ҳаво нафас олишни қийинлаштиради. Шу тарафдан муаммога учраб ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмаяпмиз. 

- Жаҳонга машҳур бўлган  Британиянинг The Guardian нашри сизни жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилари қаторига киритганига муносабатингиз қандай? 

- Тўғрисини айтсам кутмаган эдим. Биринчи кўрганимда унча тушунмадим. Интернетни айланиб кўрганимдан кейин англаб етдим. Мехнат қилишдан тўҳташга ҳаққим йўқ энди. Мендан янаям кўпини кутишади. 


Абдулазиз суҳбатлашди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика