UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  14 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз" Янгиликлар

Интервью. Иван Бошкович: "Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз"

Сайтимиз орқали "Сўғдиёна" таркибидаги янгиликлар ҳақида маълум қилиб бораётганимиздан хабарингиз бор.

Янги мавсумда юқори марраларни кўзлаётган клуб таркибга яхши савиядаги футболчиларни жалб қилишни кўзлаган. Хўш, жамоанинг бош мураббийи Иван Бошкович бу борада нима дейди?

- Қайсидир маънода катта футболда илк бор деярли тўлиқ мавсум ўтказдингиз. Аввал "Бунёдкор"да фақат йил охирида ишлагансиз. Суперлига бу борада қандай хулосаларни берди?

- Суперлиганинг даражаси юқори ва ҳар бир ўйин жуда қийин ўтди. ҳафа қиладиган жиҳати натижаларимизда барқарорлик етишмади. Лекин жамоам ҳужумкор ўйин кўрсатди, кўплаб голлар урди. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилдик. 

- "Сўғдиёна" ўз дарвозасидан кўп гол ҳам олиб чиқди. Бу нимани англатади?

- Ўтказиб юборган голларимиз биз кучайишимиз кераклигини билдиради. Мавсум якунига етди ва мен биринчи маротаба ўйин услубим учун футболчиларни танлаш имкониятига эгаман. Машғулотлар жараёнида хатоларимиз устида ишлаймиз, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Иккинчи даврада жамоада кичик кризис рўй берди. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозона олгани йўқ. Ўша паллада жамоада нималар рўй бераётганди?

- Етакчи футболчиларимиз Зенан Займович, Жасур Ҳасанов, Станислав Андреевларнинг жароҳат сабаб майдонга туша олмагани ўз таъсирини ўтказди. Барча ўйинларда биз рақобатбардош жамоа бўла олдик. Ўйин натижасини майда деталлар ҳал қилди. 

- Мавсумни икки қисмга ажратадиган бўлсак, биз Иван Бошковичнинг имзосига эга жамоани кўрдикми?

- Ўйлайманки, барча футбол жамоатчилиги қандай футбол талаб қилишимни тушунишади. Ўйин ва натижадаги барқарорликка эришиш учун эса вақт керак. Биз ишлашда давом этамиз. Тўғри йўлда эканлигимизга ишонаман. 

- Жасур Ҳасанов "Сўғдиёна"нинг энг тажрибали ва маҳоратли футболчиси эди. Бундай ёшда ўйнаётган кам сонли ўйинчи ҳисобланади. Унинг жамоани тарк этиши йўқотишмасми?

- Ҳасанов биринчи даврада етакчи ўйинчимиз эди. Иккинчи даврада жароҳат сабаб кўп ҳам майдонга тушгани йўқ. Бутун мавсумни таҳлил қилдик. Мен ва раҳбарият келаси йил учун режа ва ўзгаришларни келишиб олдик. Буларнинг барчаси профессионал футбол учун нормал ҳолат ҳисобланади. 

- "Сўғдиёна"нинг трансферлари борасида турли хабарлар қулоғимизга чалиниб турибди. Клубнинг мазкур масаладаги режалари қандай? Қишки трансферлар вақтида катта номларни кўрамизми? 

- Барча жамоаларда ўзгаришлар бўлади. Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади. 

- Ўтган мавсумда Самандар Мавлонқулов, Самандар Синдаров, Оллоберган Каримов, Абдуллоҳ Омоналиев каби ёшларга имконият бердингиз. Янги мавсумда жамоа олдига жиддий вазифа қўйиладиган, диққат марказида натижа турадиган бўлса, ёшлар жамоада ўз ўрнини топиб кета оладими?

- Мен футболчиларни ёш ва каттага ажратмайман. Тажриба муҳим. Лекин машғулотларда ким ўзини кўрсатса, ўша ўйнайди. Бизнинг эътиборимиз жамоага ва жамоавий ўйинга қаратилади. "Сўғдиёна"да футбол ўйнай оладиган ва мен талаб қилаётган футболга мослаша оладиган ўйинчилар ўйнайди. Бунда ёшнинг аҳамияти йўқ. Албатта, сифатли футболчилар билан режаларимизни амалга ошириш осонроқ бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика