UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  0 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди" Янгиликлар

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонидан учралган мағлубияти ва Жаҳон чемпионати билан хайрлашгани ҳали ҳамон муҳокама марказида бўлиб турибди.

Мағлубиятдан сўнг хатолар, камчиликлар ва айбдорлар қидирилиши одатий ҳол. Муваффақиятсизликнинг бош сабабчичси Вадим Абрамов кўрсатилаётган бўлса, қолган омиллар ҳам бу борада ўз таъсирини ўтказди. Биринчи ўринда муаммоли чизиғимиз ҳимоя. Хўш, аслида ҳам гап шундами? Саудия билан ўйиндан олдин нима учун бунчалик хавотир юзага келди? Қаерда хатога йўл қўйдик? Шу ва бошқа мавзуларда тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга чорладик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин нима учун бунчалик кучли хавотир ва ишончсизлик юзага келди? Олдинлари Эрон билан ҳам, Корея билан бунчалик ҳолат кузатилмасди...

-  Тўғрисини айтсам мени ҳам бу ҳолат ҳайрон қолдирди. Авваллари бундай даражада ишончсизлик бўлмаганди. 

- Балки ташқаридан бўлаётган босим футболчиларга таъсир қилганиданми ёки бошқа сабабми ҳар ҳолда йигитларнинг кўзида иштиёқ ва олов кўзга ташланмади. Худди ўйиндан олдин мағлубиятга учраб майдонга чиқишгандек таассурот қолдиришди...

- Профессионал спортчига ташқи омиллар таъсир ўтказмаслиги керак. Футболчилар умуман ҳамма борини берди. Мағлубиятдан сўнг шундай туюлган, деб ўйлайман. 

- Биз қачон босим остида ўйнашга ўрганамиз?

-  Бразилияликларга ёки европаликларга ўхшаб ёшликдан руҳий жихатдан футболдан завқ олишни ўргатишимиз керак. 

- Нима учундир чемпионатимизда ўзини кўрсатаётган ҳимоячилар терма жамоага келганда йўқ бўлиб қолади? Вадим Абрамов бундан 10 йил олдин ҳам ҳимоя оғриқли нуқтамиз эканлигини таъкидлаганди. Шахсан ўзингиз мудофаа чизиғи вакили сифатида мазкур вазиятга қандай фикр билдирасиз?

- Ҳамманинг фикри шундай. Вадим Абрамов терма жамоа бошқарувини қўлига олганидан бери фақат ҳимоядаги муаммолар ҳақида гапириб келинди. Футболни тушунадиган одам муаммо фақат мудофаа чизиғида эмаслигини билиб турганди. Ҳар кимнинг қараши турлича. Яхши ҳимоячиларимиз жуда кўп. Бир неча йиллар олдин ҳимоя чизиғимизни яхши дейишарди. Айни пайтда эса тескариси. Саудия Арабистони билан учрашувда ҳисоб очилгунигача зарба бериш бир четда турсин, рақибни майдоннинг яримидан ўтказмадик. Айтганимдек муаммо ҳимояда эмаслиги кўриниб қолди. 

-  Одил Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнашини футболчилар исташгани ростми? Бу воқеадан қанчалик хабарингиз бор?

- Тўғриси бундан хабарим йўқ. Агар рост бўлса, очиғи ҳайрон қолдим. Саудия Арабистони билан ўйин даражамиз қандайлигини кўрсатиб қўйди. Улар истаганда яна 5-6та гол уриши мумкин эди. 

- Ҳар тўрт йилда мундиал остонасида қолиб кетадиган терма жамоамиз энди учинчи босқичга чиқа олмади. Бу ҳақиқий шармандалик. Биз қаерда хатога йўл қўймоқдамиз?

- Камчилик ва хатони бошидан излаш керак. Ҳозир ҳамма бош жамоа натижа кўрсата олмаганидан айбни қидирмоқда. Олдиндлари ёшлар, ўсмирлар терма жамоаларимиз мунтазам Жаҳон чемпионатларида ўйнарди. Ҳозир сўнгги бор қачон катта аренада иштирок этишганини эслолмайман. Футбол структурасини яхшиламай туриб Саудия Арабистони ёки шунга ўхшаш аллақачон футбол тизимини йўлга қўйиб олган терма жамоалар билан рақобатлашишимиз жуда қийин.

- Эктор Куперни ҳимоявий ўйини, деб кетказиб юбордик. Лекин биз ҳужумкор футбол билан Осиё грандларини юта оламизми? Ҳужумкор футбол билан уларга бас кела оламизми? Бунга тайёрмизми?

- Эктор Купер келганида биринчи бўлиб ҳимояни тўғирлаб олишимизни, кейин секин-секин ҳужумкор услубга ўтишимизни айтганди. Аргентиналик мураббий бошқарган пайтда ўйнаган ҳимоячиларда мудофаада қандай ўйнаш одатий ҳолга айланганди. 

- Фаластин билан ўйинда футболчилар атайлаб ютқазиб берган, деган фикрлар яна катта саҳнага чиқмоқда...

- Туҳматни гуноҳи оғир бўлади. Динимизда бундай гаплар гапиргани эҳтиёт бўлиш лозим. 

- Эктор Купернинг услуби тушмади, дедик. Вадим Абрамов нималар қилганини ҳамма кўрди. Энди бизга қандай мураббий керак?

- Хориждан яхши мутахассис олиб келиб вақт беришимиз зарур. Эктор Куперни бошлаган ишини охирига етказмасдан тезда ҳайдадик. Оддий мисол Карлос Кейрушни Эронни қандай даражага олиб чиққанини қаранг. 

- Бу ерда айб тактика танлашни билмаган, футболчиларни жойлаштиришни уддасидан чиқмаган Вадим Абрамовдами ёки шунча йиллар давомида йиғилиб келинган хатоларнинг якуними?

- Кўрган бўлсангиз Яманни ҳам қийналиб ютдик. Айб фақат мураббийда эмас. Ҳамма футболга алоқадор қанчадан-қанча футбол майдонларини кўпайтириш ўрнига уй қурилишга бериб юборишмоқда. Бизнинг авлод асфалтда, қумли майдонда тўп тепиб катта бўлди. Етишиб чиқаётган ёшларга шароитлар қилиб беришимиз даркор. 

- Дарҳақиқат бола футболдан чиқади уйига келади, тўйиб овқатланади ёки ўша овқатни ҳам емайди. Ҳамманинг уйида ҳам қозонида гўшт қайнамайди. Клубларимизни эса ўринбосарлар, U-18 жамоасидаги футболчи билан иши ҳам йўқ...

- Энди шу нарсани биз ютишимиз керак бўлган Жанубий Корея, Эрон, Япония билан солиштиринг. Уларда қандай, бизда қандай. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика