UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  6 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  3 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман" Янгиликлар

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман"

Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган.

 Хусусан, "аждарлар" бир неча кун олдин тезкор вингер Ислом Кенжабоев билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Биласиз, Кенжабоев айнан "Насаф"даги ўйинлари орқали танилган. "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолишга муносиб ҳисса қўшган футболчи эндиликда "Насаф" билан катта марраларни кўзламоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Ислом Кенжабоевнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди. 

- "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолиш вазифаси қандай бажарилди? Аслида жон сақлаш йўлига тушиб қолинишига нима сабаб бўлди?

- Ортда қолган мавсум ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам "Қизилқум" учун оғир келди. Бундай ҳолга келишимизга ҳеч ким айбдор эмас. Сабаби жамоамиз билан бирлаша олмадик, деб ўйлайман. Кўп ўйинларда муҳим очколарни бой бердик. 

- Биринчи даврада кўп қизил карточкалар, тушунмовчиликлар кўп эди. "Қизилқум" иккинчи даврада қандай ўзгарди? 

- Иккинчи даврада таркибимиз кучайди. Жамоамизга бир нечта тажрибали ва маҳоратли футболчилар келиб қўшилди. Вақт ўтгани сари жамоа янада яхшироқ ҳаракат қилишни бошлади. Кетма-кет очколар ишладик. Гарчи плей-оффда бўлса ҳам Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқдик. 

- Суперлига учрашувларининг бирида мураббий сизни алмаштириш чоғидаги воқеалардан сўнг турли гаплар чиқди. Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқми? 

- Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчилик бўлмаган. Ўша ўйинда жамоамиз ҳисобда ортда бораётган эди. Мен мағлубиятга учрашни истамайман. Шу боис бу пайтда майдондан чиқишга қаршилик кўрсатдим. 

-  Нима учун "Насаф"га қайтишга қарор қилдингиз? Олдингизда "Локомотив", "Нефтчи" вариантлари бор эди. "Насаф" таклифи "Локо" ва "Нефтчи"никидан яхшироқмиди?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. "Насаф" раҳбарияти билан барчасини гаплашиб олдик. Жамоа олдига катта мақсад ва муҳим вазифа қўйилган. Қолаверса, севимли жамоамдан таклиф бўлганлиги учун рад қила олмадим. Танловимдан мамнунман. 

- Кореядаги фаолиятингиздан сўнг сизни бошқа легионер сифатида кўрганимиз йўқ. Бу йил сиз учун сермаҳсул ўтди. Хориждан таклифлар бўлдими?

- Албатта. Хориждан 3-4та таклифлар бор эди. Лекин "Насаф"нинг таклифи жиддий бўлгани учун барчасига рад жавобини бердим. 

-  Ислом Кенжабоевнинг ҳаётдаги шиори қандай? Ўзингизга қандай мотивация берасиз, руҳий томонлама?

- Ҳаётдаги шиорим доим олдинга интилиш. Мақсадим севимли касбимдан роҳатланиш ва энг юқори натижаларга эришиш. Мотивацияни кўпроқ оиламдан оламан. Ота-онам дуоси, отамнинг орзуси менга мотивация беради. Иккита фарзандимни кўрганимда улар учун ҳаракат қилишим кераклигини, келажакда исмимни эшитганда фахрланишини истайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика