UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  7 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Интервью. Иброҳимҳалил Йўлдошев — "Россия клубларининг еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас" Янгиликлар

Интервью. Иброҳимҳалил Йўлдошев — "Россия клубларининг еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас"

Интервью вақти.


 ФОТО. Йўлдошев рамзий термада!


РПЛ. Йўлдошев гол урган ўйинда "Пари НН" мағлубиятга учради


Россия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Сочи" — "Пари НН" ўзаро тўқнаш келди (2:1). Учрашувда меҳмонларнинг ягона голига ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Барча баҳслар якунларига кўра эса  тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Новгородликлар сафида ўз ўрнини топиб улгурган тезкор футболчимизга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Сочи"га қарши ўйин жамоангиз учун омадсиз якунланганига қарамай, ушбу учрашувдаги ҳаракатларингиз футбол жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланди...

- "Сочи" ўтган мавсум Россия чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритганди. Шунинг ўзи уларнинг кучидан дарак бериб турибди. Уларга имкон қадар қаршилик кўрсатдик. Биринчи бўлимдан сўнг танаффусда мураббийимиз руҳий жиҳатдан футболчиларга яхшигина далда берди. Иккинчи бўлимда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Голимдан ташқари ўзимда ҳам вазиятлар етарлича бўлди, дея оламан. Лекин шу куни ғалаба қозониш бизга насиб қилмаган экан. 

- Жамоада бош мураббий ўзгарди, Александр  Кержаков ўрнига Галактионов тайиланди. Кержаковнинг жамоадаги ишини қандай баҳолайсиз?

- Кержаков жамоадан кетди, лекин у билан ишлаган икки нафар мураббий қолди. Кержаковдан кўп нарса ўргандим. Айнан унинг қизиқиши туфайли Россия чемпионатига келдим. Унга миннатдорчилик билдираман. 


- Одатда жамоада мураббий ўзгарса, футболчиларга талаблари, муносабати ҳам бошқача бўлади. Галактионов бу борада қандай мураббий?

- Тўғри. Янги мураббийга ўрганиш учун маълум фурсат керак. Лекин Галактионов билан бундай қийинчилик бўлгани йўқ. Футболчилар билан тез чиқишиб кетди. Футболчи мураббий танламаслиги, ўз ўйини билан исталган мураббийни ишончини қозониши керак. Шунга яраша ҳаракат қиляпман. Ўзаро муносабатларим жойида. 

- Россия чемпионатидаги иккинчи мавсумингизни ўтказяпсиз. Сизда кам бўлсада, кўникма ва тажриба шаклланди. Бу мавсумдан аввалгига нисбатан нима кутяпсиз? 

- Биринчи мавсум мен учун дарс бўлди. Камчиликларимни кўриб олдим. Ўз позициямда ўйнайдиган футболчиларни кичик деталларигача ўргандим, деб ўйлайман. Янги мавсумда натижамни янада яхшилашим талаб қилинади. 

- Россия клубларининг еврокубоклардан четдан қолиши сизни ҳавотирга солмаяптими? 

- Еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас. Футболчи  жамоасида қанчалик ўзини кўрсатса, шунча яхши. Ҳамма гап ўзимда қолган. 


- Ёзда Москванинг "Спартак" клуби хизматларингизга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалди...

- Шахсан ўзимга қизиқиш бўлгани йўқ. Сиз айтаётган хабарни фақат ижтимоий тармоқларда ўқидим. Тўғриси қанчалик рост ёки ёлғонлигини билмайман. 

- Айни пайтдаги даражангизни ҳисобга олганда қайси чемпионатда ўзингизни синаб кўришга тайёрсиз? Галактионов яхши таклифлар келиб тушса, қўйиб юборишга тайёрми?  

- Мақсадим кучли бешлик чемпионатига йўл олиш. Бу ҳар бир футболчининг нияти. Мураббий қўйиб юборадими ёки йўқ бу масалани агентлар, клубдагилар ҳал қилади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика