UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Интервью. Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум"даги мураббий алмашиши ҳақидаги гаплар миш-миш" Янгиликлар

Интервью. Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум"даги мураббий алмашиши ҳақидаги гаплар миш-миш"

Кўп йиллардан бери воҳа футболига ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келаётган, ҳозирда “Қизилқум” жамоаси спорт директори лавозимида фаолият юритаётган Фарҳод Нуруллаев бу сафарги суҳбатдошимиз бўлди.

У киши билан бўлган суҳбатимиз сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

- Ҳозирда оғир пандемия сабаб биламизки, футбол учрашувлари тўхтаб қолган. Шунга қарамасдан барча футбол жамоалари ўз футболчилари билан онлайн машғулотлар олиб бормоқда. Бу борада сизнинг "Қизилқум" жамоангизда қандай ишлар олиб борилмоқда? Футболчилар ва ишчи ходимлар билан алоқалар бўляптими?

- Тўғри айтингиз, айни вақтда коронавирус сабабли кўплаб мамлакатларда футбол тўхтаб қолган. Шу жумладан бизда ҳам. Қийин вазиятга тушиб қолдик. Тўғриси яшил майдон ҳаяжонларини соғиндик. Машғулот ва футболчиларга келадиган бўлсак, бизнинг “Қизилкум” жамоамиз ҳам онлайн кўринишда, мураббийларнинг кўрсатмасига асосан машғулотларни олиб бормоқдамиз. Клуб ходимлари билан эса зарур булган клубдаги ишларимизни телефон воситалари орқали ҳал қилиб келмоқдамиз.

- Фарҳод ака жамоа спорт директори сифатида футболчилар билан ҳозирда ким онлайн машғулотлар олиб бормоқда? Жамоага Туркманистондан мураббийлар келганди, уларнинг тақдири нима бўлди?

- Ҳозирги вақтда жамоамиз футболчилари билан бош мураббий Ҳамид Актамовнинг машғулотлар режаси асосида жамоа ёрдамчи мураббий Акмал Холиқов тайёргарлик олиб бормоқда. Жамоадаги туркманистонлик мураббийларга келадиган бўлсак, уларнинг тақдири бўйича бир тўхтамга келингани йўқ ва ҳозирги кунда пандемия сабабли улар клуб қароргоҳида истиқомат қилиб келмоқда.



- Фаҳод ака келинг суҳбатимиз бошида сизни унутиб қўйган мухлисларимизга эслатма сифатида футболчилик фаолиятингизни эсга олсак...

- Мен футболчилик фаолиятимни 1982 йил "Зарафшон" футбол клубида бошлаганман, 1984-1986 йиллар давомида ҳарбий хизматни ўтаб бўлиб яна "Зарафшон" клубида 1998 йилгача жамоа сардори булиб давом эттирдим. Ушбу вақт оралиғида кўплаб ютуқларга эришдим. Ғалабалар ва мағлубиятларни қарши олдик. Хуллас менинг асосий фаолиятим “Зарафшон” ва “Бухоро” жамоаларида ўтган.

- Сиз мураббийлик соҳасида ҳам фаолият олиб боргансиз. Келинг мана шу фаолиятингиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- 1999 йил фаолиятимни жамоа маъмури сифатида бошладим. 2000 йилда “Бухоро” футбол клубида ёрдамчи мураббий бўлиб ишладим ва 2002 йил “Зарафшон” футбол клубига бош мураббий этиб таклиф қилишди, олти ойлик иш фаолиятимдан сўнг айрим сабабларга кўра “Бухоро” жамоасига қайтишга мажбур бўлдим, 2008 йилда “Сокол-Учқудуқ” жамоаси ёрдамчи ва кейинчалик бош мураббий сифатида иш олиб бордим.

- Нега кейинчалик ҳам мураббийлик соҳасида фаолиятингизни давом эттирмагансиз?

- “Бухоро” футбол клубида бир қанча вақт клуб раиси бўлиб ишлаганимдан кейин мураббийлик касбидан узоқлаша бошладим ва кўп вақтимни ташкилий ишлар билан ўтказдим. Кейин ўзимни шу соҳада кўпрок футболга фойдам тегишини англадим. Шундан сўнг мураббийликдан йироқдаман.

- Ҳозирда мураббийлик борасида таклифлар бўлса бунга қандай жавоб берган бўлардингиз?

- Айни пайтда мураббийлик соҳасида таклифлар бўлса, билмадим. Ўйлаб кўришли таклифни айтдингиз. Аммо ҳозирги, ўзимни фаолиятимни клубнинг ташкилий ишларига фойдам кўпроқ тегади деб уйлайман. Шу сабабдан менимча мураббийлик фаолиятимни давом эттирмасам керак.

- Тажрибали футбол мутахассиси сифатида нима дея оласиз, футболчи бўлиш осонроқми ёки мураббий?

- Бу саволингизга қуйдагича жавоб берган бўлардим, мураббий бўлиш учун, футболнинг ҳамма кийинчиликларини бирма- бир босиб ўтиш керак, ана ўшанда мураббий футболчиларга кандай шароит яратишни билади, ҳамда футболичи дардини тушунади.

- Келинг "Қизилқум" жамоаси хақида гаплашсак. Жамоада ҳозирда янгиланиш пайти. Раҳбарият алмашди ва бошқалар. Шунга яраша янги мавсумдан жамоа кучлилар қаторига қайтса керак? "Қизилқум" жамоаси бу йил нечанчи ўрин учун кураш олиб боради?

- Ҳозирча жамоамизда фақатгина раҳбарият ўзгарди. Мураббийлар борасида бўлаётган гап ва сўзлар миш-мишлар, холос, ҳудди Неймарнинг "Барселона" клубига ўтиш ҳақидаги овозаларга ўхшаб. Қачонки, битта шахс қайсидир клубга ўтмоқчи бўлса, у аввал ўша жамоа билан шартнома имзолаб, федерациядан лицензия олгандагина уни жамоа аъзоси десак бўлади, ҳозирги гап-сўзлар ўз тасдиғини топгани йўқ ва бу ўз-ўзидан фақатгина миш-миш бўлиб қолмоқда. Жамоамизнинг бу йилги мавсумдаги вазифаси қайсидир ўринни эгаллаш эмас, балки ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушади, ўшандагина турнир жадвалида жамоанинг натижаларига лойиқ ўрин келиб чиқади.



- "Қизилқум" жамоаси нимагадир ўзи олиб келадиган легионер хизматидан тўлақонли фойдалана олмайди. Элгужа Григалашвили, Марко Ватсадзега ўхшаган футболчилар жамоада ўзини эркин ҳис этолмади. Григалашвили нимадир қилиб бергандир аммо, кўп эмас. Нега жамоа яхши савиядаги легионер олиб келадида уни қисқа фурсатда йўқотиб қўяди?

- "Қизилқум" жамоасига келадиган легионер футболчи доим мазкур клуб учун борини бериб ҳаракат қилиб, мухлислар қалбидан жой олиб келган. Шунчаки бошқа клубга ўтишининг сабаби футболчи ўзини бошқа муҳитда синаб кўрмоқчи бўлади. Мисол сифатида, Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе шартномалари якунланганидан сўнг, янги жамоада тўп тепиш истаги бўлган.

- Жамоада ҳозиргача уйнаб кетган энг кучли легионер футболчи сиз учун ким?

- "Қизилқум" жамоасида тўп тепган ва ҳозир ҳам фаолият олиб бораётган футболчиларининг барчаси яхши ва проффессионал деб биламан. Лекин, жамоамизда ҳаракат қилган энг яхши легионер футболчи мен учун иккита. Улар Георгий Квесиешвили ҳамда Артур Геворкян.

- Ўзбек футболидаги энг кучли уч футболчини санаб берингчи?

- Мен учун Ўзбекистоннинг барча даврлардаги энг яхши уч футболчиси қуйидагилар: Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин. Улар мен учун ўзбек футболининг ҳақиқий етакчилари.

- Фарҳод ака аввало бугунги мароқли суҳбат учун раҳмат. Қимматли вақтингиз аямаганингиз учун ташаккур. Марҳамат мухлисларга тилакларингиз...

- Тилакларим, бутун дунёни қўрқувда ушлаб турган коронавирус инсониятни буткул тарк этсин, ҳаётимиз олдингидек ўйин-кулгулардан иборат бўлсин. Ҳамманинг хонадонида тўйлар бўлсин, дунёмиз тинч ва омон бўлсин. Тезроқ яшил майдонлардаги шиддатли ҳаракатлар қайтсин. Сизларга ҳам эътибор учун раҳмат!

Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика