UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Интервью. Дурбек Умаралиев "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги имкониятлари, Канчелськис ва Мўминжонов ҳақида Янгиликлар

Интервью. Дурбек Умаралиев "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги имкониятлари, Канчелськис ва Мўминжонов ҳақида

Бир неча йиллар Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси сафида ўйнаган ва кейинчалик клуб мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борган Дурбек Умаралиевни кўпчилик футбол мухлислари яхши танишади.

Айни дамда Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Дурбек Умаралиев билан сайтимиз мухбири интервью ташкил этди. Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Сизни ўтган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" футбол клуби мураббийлар штабида кўргандик. "Пахтакор-79" жамоаси сафида қачондан иш бошладингиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Клуб раҳбари Ойбек Ғаниевнинг таклифига кўра "Пахтакор-79" жамоасида 2019-йилги мавсум сўнгида иш бошладим.


- Айни дамда сиз бош мураббийлик қилаётган “Пахтакор-79" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?
- Жамоамиз олдига биринчи навбатда мухлисларга манзур бўладиган футбол намойиш этишдан иборат. Шунингдек вилоятимизнинг бош жамоаси бўлган "Навбаҳор" жамоасига мос футболчиларни етказиб бериш, Про-лига мусобақаларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш жамоамиз олдидаги асосий мақсадлардан ҳисобланади.


- Кўпчиликка қизиқ, Уйчи туманида аввалги мавсумларда "Хотира-79" жамоаси бўлар эди. Ҳозирги "Пахтакор-79"ни ўша жамоанинг мантиқий давоми сифатида қараш мумкинми? Ҳозирда айрим манбаларда жамоангизни "Хотира-79" номи билан аташмоқда. 
- Йўқ, "Пахтакор-79" умуман бошқа жамоа. Биласизми, клуб раҳбари дастлаб мени жамоага таклиф этганда, ўзим ҳам шу саволни берган эдим. Ўшандаёқ менга бу ҳақида айтишганди, "Хотира-79" ва "Пахтакор-79" умуман бошқа-бошқа жамоалар эканлигини. Жамоамизни оппоқ қоғозга дастлабки сатрлар ёзилгани каби бошидан бошладик.


- "Пахтакор-79"да вазият қандай? Демоқчиманки, ЎзПФЛ томонидан Про-лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талабларига жамоангиз қай даражада жавоб беради?
- Ҳозирги кунда "Пахтакор-79" футбол клубининг барча вакиллари жам бўлган холда ПФЛ томонидан Про-лига клубларига қўйиладиган талабларга мослаштириб бораяпмиз. Жумладан футболчиларнинг кийиниш хонаси, футбол майдони каби клуб инфратузилмасини замонавий кўринишда шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

- "Пахтакор-79" нинг мавсумолди тайёргарлигини кузатиб, жамоа таркибида бир қатор таниқли футболчиларни кўрикдан ўтганлигини кузатдик. Масалан, Тимур Султонов, шунингдек Илҳом Бойдадаев каби. Адашмасам Абдумалик Абдуллаев ҳам жамоангиз сафида кўриниш берди. Бу футболчилар ҳозирда "Пахтакор-79"дами?
- Ҳа, бу тўғри. Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик ўқув-йиғин машғулотларида бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтишди. Жумладан ўз вақтида Суперлига жамоаларида ўйнаган Тимур Султонов ва Илҳом Бойдадаевлар айни дамда биз билан бирга, улар жамоамизда қолишади. Абдумалик Абдуллаев билан эса ўзаро қарашларимиз мос келмади ва дўстона хайрлашдик.


- "Навбаҳор" жамоаси сафида бир неча йиллар давомида ҳаракат қилгансиз, кейинчалик клубнинг мураббийлар штабида ҳам ишладингиз. Табиийки, жамоага бефарқ эмассиз. Айтингчи, фикрингизга ҳозирги "Навбаҳор" нималарга қодир?
- Ҳақиқатдан ҳам вилоятимизнинг бош жамоаси бўлмиш "Навбаҳор"да ўйнадим, тажриба орттирдим. Кейинчалик футболчилик фаолиятимни якунлагач клуб мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб бордим. Бир сўз билан "Навбаҳор"да ўсиб-улғайдим, томиримда бу жамоанинг ДНКси бор десам муболаға бўлмайди. Ҳозирги кунда вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров "Навбаҳор"га ва Наманганнинг бошқа жамоаларига кўплаб шароитлар яратиб бермоқда. "Навбаҳор" айни дамда жуда кучли ва янги мавсумда совриндорлар қаторида бўлиш ҳамда Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

- Биламизки, Дурбек Умаралиев футболда ҳимоя чизиғи вакили сифатида ҳаракат қилган. Мураббийлик борасида услубингиз ҳимоявий футболга асосланадими ёки аксинчами?

- Ҳозирги замонавий футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Ўз устингизда ишламасангиз, жамоангиз ўйинига янгилик қўшмасангиз, натижа бўлиши қийин. Масалан, бирор ўйинда ҳимоявий услубни қўллаган жамоа навбатдаги ўйинга бутунлай бошқача -ҳужумкор услуб билан ўйнаши мумкин. Шахсан ўзим ҳужумкор футбол тарафдориман, шунингдек тактикани рақиб жамоанинг кучидан келиб чиқиб танлайман, қайсидир ўйинда қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнасак, қайсидир ўйинда бошқачароқ, яъни ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бундан ташқари ўйиннинг боришига қараб ҳам услубимизни ўзгартиришимиз мумкин. Ҳар бир ўйинда барибир биринчи ўринга натижа қўйилади, шундай экан, мураббий сифатида турлича услубларни қўллаб, якунда ғалаба қозонишингиз шарт.

- Сизнингча, мураббий сифатида Илхом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" кучли эдими ёки Андрей Канчельскис бошқарувидаги? Ҳар икки мураббий билан ҳам ишлагансиз, бу саволнинг жавобини бошқалардан кўра яхшироқ билсангиз керак.

- Илҳом Мўминжонов билан ҳам, Андрей Канчелськис билан ҳам ишлаганман. Уларнинг иккиси ҳам менга устозлик қилишган. Ҳар икки мураббийнинг ҳам ўз қарашлари ва услублари бор. Андрей Канчелськис ҳам, Илҳом Мўминжонов ҳам ўз ишининг устаси бўлган мураббийлар ҳисобланишади. Агар улар томонидан кўрсатилаётган натижаларга эътибор берсангиз, юқорида айтганларим тўғри эканлигига амин бўласиз. Шундай экан, улардан бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

- "Пахтакор-79" жамоаси мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

Жамоамизнинг барча мухлисларига оилавий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилайман. "Пахтакор-79" жамоаси янги мавсумда катта футболда ўз иштирокини бошламоқда. Футболда истаймизми йўқми, ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Янги шаклланаётган ёш жамоага мухлисларнинг далдаси жуда ҳам зарур. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари уй ва сафар учрашувларимизда бизни қўллаб-қувватлаб туришади.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика