UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10“Барселона” футболчиси Роналдонинг машҳур соч турмагини такрорлади  1 00:45КАРИКАТУРА. Роналдиньонинг “Сантьяго Бернабеу”даги сеҳргарлиги  1 00:20Элдор Шомуродов сочи билан хайрлашди  2 00:08РПЛ. Шомуродов ҳамда Ўруновнинг трансфер нархи ҳам тушди  0 23:40Transfermarkt футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди, барчада яхшигина пасайиш бор  4 23:10Агент: “Хитой клуби Мессининг трансферига 700 миллион доллар таклиф қилган”  15 23:01Тожикистон чемпионати. "Истиқлол" "Душанбе-83"ни аяб ўтирмади (+турнир жадвали)  2 22:47"Футбол ретро талқинда" (24-сон)   3 22:35Расман: “Реал” мураббий ва футболчиларнинг маошини қисқартирди  1 22:10Катта Мальдини ҳам коронавирусдан тўлиқ тузалди  0 22:06Тарихда бугун: Ривалдо сардорлигидаги юлдузли "Бунёдкор", улкан байроқ ва ажойиб мухлислар  8 22:00Тухель: "Неймар - ҳақиқий санъаткор"  1 21:42"Барселона" Онананинг вакиллари билан алоқа ўрнатди  1 21:21Давид Сильва А Серияга кўчиб ўтишга яқин  2 21:01"Уфа" футболчиларнинг маошини 70%га камайтирди. Бир неча ўйинчилар "FIFPro"га мурожаат қилишган  0

Интервью. Дурбек Умаралиев "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги имкониятлари, Канчелськис ва Мўминжонов ҳақида Янгиликлар

Интервью. Дурбек Умаралиев "Навбаҳор"нинг жорий мавсумдаги имкониятлари, Канчелськис ва Мўминжонов ҳақида

Бир неча йиллар Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси сафида ўйнаган ва кейинчалик клуб мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб борган Дурбек Умаралиевни кўпчилик футбол мухлислари яхши танишади.

Айни дамда Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Дурбек Умаралиев билан сайтимиз мухбири интервью ташкил этди. Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Сизни ўтган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" футбол клуби мураббийлар штабида кўргандик. "Пахтакор-79" жамоаси сафида қачондан иш бошладингиз?
- Авваламбор, эътибор учун миннатдорчилик билдираман. Клуб раҳбари Ойбек Ғаниевнинг таклифига кўра "Пахтакор-79" жамоасида 2019-йилги мавсум сўнгида иш бошладим.


- Айни дамда сиз бош мураббийлик қилаётган “Пахтакор-79" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?
- Жамоамиз олдига биринчи навбатда мухлисларга манзур бўладиган футбол намойиш этишдан иборат. Шунингдек вилоятимизнинг бош жамоаси бўлган "Навбаҳор" жамоасига мос футболчиларни етказиб бериш, Про-лига мусобақаларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш жамоамиз олдидаги асосий мақсадлардан ҳисобланади.


- Кўпчиликка қизиқ, Уйчи туманида аввалги мавсумларда "Хотира-79" жамоаси бўлар эди. Ҳозирги "Пахтакор-79"ни ўша жамоанинг мантиқий давоми сифатида қараш мумкинми? Ҳозирда айрим манбаларда жамоангизни "Хотира-79" номи билан аташмоқда. 
- Йўқ, "Пахтакор-79" умуман бошқа жамоа. Биласизми, клуб раҳбари дастлаб мени жамоага таклиф этганда, ўзим ҳам шу саволни берган эдим. Ўшандаёқ менга бу ҳақида айтишганди, "Хотира-79" ва "Пахтакор-79" умуман бошқа-бошқа жамоалар эканлигини. Жамоамизни оппоқ қоғозга дастлабки сатрлар ёзилгани каби бошидан бошладик.


- "Пахтакор-79"да вазият қандай? Демоқчиманки, ЎзПФЛ томонидан Про-лига клубларига қўйиладиган лицензиялаш талабларига жамоангиз қай даражада жавоб беради?
- Ҳозирги кунда "Пахтакор-79" футбол клубининг барча вакиллари жам бўлган холда ПФЛ томонидан Про-лига клубларига қўйиладиган талабларга мослаштириб бораяпмиз. Жумладан футболчиларнинг кийиниш хонаси, футбол майдони каби клуб инфратузилмасини замонавий кўринишда шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

- "Пахтакор-79" нинг мавсумолди тайёргарлигини кузатиб, жамоа таркибида бир қатор таниқли футболчиларни кўрикдан ўтганлигини кузатдик. Масалан, Тимур Султонов, шунингдек Илҳом Бойдадаев каби. Адашмасам Абдумалик Абдуллаев ҳам жамоангиз сафида кўриниш берди. Бу футболчилар ҳозирда "Пахтакор-79"дами?
- Ҳа, бу тўғри. Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлик ўқув-йиғин машғулотларида бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтишди. Жумладан ўз вақтида Суперлига жамоаларида ўйнаган Тимур Султонов ва Илҳом Бойдадаевлар айни дамда биз билан бирга, улар жамоамизда қолишади. Абдумалик Абдуллаев билан эса ўзаро қарашларимиз мос келмади ва дўстона хайрлашдик.


- "Навбаҳор" жамоаси сафида бир неча йиллар давомида ҳаракат қилгансиз, кейинчалик клубнинг мураббийлар штабида ҳам ишладингиз. Табиийки, жамоага бефарқ эмассиз. Айтингчи, фикрингизга ҳозирги "Навбаҳор" нималарга қодир?
- Ҳақиқатдан ҳам вилоятимизнинг бош жамоаси бўлмиш "Навбаҳор"да ўйнадим, тажриба орттирдим. Кейинчалик футболчилик фаолиятимни якунлагач клуб мураббийлар штабида ҳам фаолият олиб бордим. Бир сўз билан "Навбаҳор"да ўсиб-улғайдим, томиримда бу жамоанинг ДНКси бор десам муболаға бўлмайди. Ҳозирги кунда вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров "Навбаҳор"га ва Наманганнинг бошқа жамоаларига кўплаб шароитлар яратиб бермоқда. "Навбаҳор" айни дамда жуда кучли ва янги мавсумда совриндорлар қаторида бўлиш ҳамда Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.

- Биламизки, Дурбек Умаралиев футболда ҳимоя чизиғи вакили сифатида ҳаракат қилган. Мураббийлик борасида услубингиз ҳимоявий футболга асосланадими ёки аксинчами?

- Ҳозирги замонавий футбол кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Ўз устингизда ишламасангиз, жамоангиз ўйинига янгилик қўшмасангиз, натижа бўлиши қийин. Масалан, бирор ўйинда ҳимоявий услубни қўллаган жамоа навбатдаги ўйинга бутунлай бошқача -ҳужумкор услуб билан ўйнаши мумкин. Шахсан ўзим ҳужумкор футбол тарафдориман, шунингдек тактикани рақиб жамоанинг кучидан келиб чиқиб танлайман, қайсидир ўйинда қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйнасак, қайсидир ўйинда бошқачароқ, яъни ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бундан ташқари ўйиннинг боришига қараб ҳам услубимизни ўзгартиришимиз мумкин. Ҳар бир ўйинда барибир биринчи ўринга натижа қўйилади, шундай экан, мураббий сифатида турлича услубларни қўллаб, якунда ғалаба қозонишингиз шарт.

- Сизнингча, мураббий сифатида Илхом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" кучли эдими ёки Андрей Канчельскис бошқарувидаги? Ҳар икки мураббий билан ҳам ишлагансиз, бу саволнинг жавобини бошқалардан кўра яхшироқ билсангиз керак.

- Илҳом Мўминжонов билан ҳам, Андрей Канчелськис билан ҳам ишлаганман. Уларнинг иккиси ҳам менга устозлик қилишган. Ҳар икки мураббийнинг ҳам ўз қарашлари ва услублари бор. Андрей Канчелськис ҳам, Илҳом Мўминжонов ҳам ўз ишининг устаси бўлган мураббийлар ҳисобланишади. Агар улар томонидан кўрсатилаётган натижаларга эътибор берсангиз, юқорида айтганларим тўғри эканлигига амин бўласиз. Шундай экан, улардан бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

- "Пахтакор-79" жамоаси мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

Жамоамизнинг барча мухлисларига оилавий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилайман. "Пахтакор-79" жамоаси янги мавсумда катта футболда ўз иштирокини бошламоқда. Футболда истаймизми йўқми, ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Янги шаклланаётган ёш жамоага мухлисларнинг далдаси жуда ҳам зарур. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари уй ва сафар учрашувларимизда бизни қўллаб-қувватлаб туришади.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+8   
22 фев 11:01:04
Man untd....
Уйчиликлар шу камандаларинга бошқа ном йўқми
+7   
22 фев 11:31:19
AlisherAlisher
Shoh Yigit фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos bizga Ilhomni eslatmanglar,bizga kino emas haqiqiy halol fudbol kerak natija qanday bolsa ham,oyi ni sotvolib yutgandan,jangavor oynab,maglubiyatga uchragan yahwi halol bolsin hammasi
Илхом Муминжонов килган натижани Навбохорда бирон бир мураббий килиб куйсин Ана кейин эсланмайди
Хамма мураббийга эмас 14 йил 3 урин нималигини билмай келган Навбохорни
Биринчи йили 5 таликка Икинчи йили 3 таликка жойлаб куйган Ану шунинг учун у эсланаверади
Муминжоновни рекордини хозирча хеч кайси мураббий кайтара олмади !!!!!
+7   
22 фев 10:50:13
Baenko
Navbahorga omad. Buxoro bilan o'yinlardan tashqari.
+7   
22 фев 10:49:05
Акмалжон Тўрақулов
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzr mavzudan tashqari savol beraman bizda Pfl direktori nega intervyu bermaydi championat.asia xodimlari nega direktordan intervyu olmaysizlar
МАЖЛИСДА ГАПИРАМАН ДЕБ ТИЛЛАРИНИ ТИШЛАБ ОЛГАНЛАР! ТИЛГА КИРСАЛАР АЛБАТТА ИНТЕРЬВЮ БЕРАДИЛАР!
+5   
22 фев 10:58:47
Nozimboy
Дурбек ниятигга йет навбахорга исдидодли уйинчилани йетказиштан чарчама наманган иктидорлани макони инша оллох хали одил анвар шухрат сиггарин буюк фудбалисла намангандан куп чикишини чиндилдан хохлайман бугун 11 00 га навбахор маркизий га мархамат
+5   
22 фев 10:44:27
Shoh Yigit
Iltimos bizga Ilhomni eslatmanglar,bizga kino emas haqiqiy halol fudbol kerak natija qanday bolsa ham,oyi ni sotvolib yutgandan,jangavor oynab,maglubiyatga uchragan yahwi halol bolsin hammasi
+4   
22 фев 10:31:44
fc Surxon
Uzr mavzudan tashqari savol beraman bizda Pfl direktori nega intervyu bermaydi championat.asia xodimlari nega direktordan intervyu olmaysizlar
+3   
22 фев 13:33:36
Timur Arslanovv
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andredan Mominjonov ancha yaxshidi Bunyodkor Navbaxor (2:0) o'yinida bekor Mominjonovi Navbaxor muxlislari baland ovozda so'kishgan qayodigi Rozimboy Axmedovga qoshilishdi uni yonini olib Mominjonovi so'kishgan Ermatov bu yil Mominjonovga qoyilgan ayblovlani bekor qilishini xoxlimiza yaxshi murabbiylani sindirish keremas bu o'zbek futboliga minus bo'p qoladi Navbaxor va muxlislariga omad
Эрматов куркмасдан Муминжоновни футболга кайтарса буларди
+3   
22 фев 13:10:33
Файзуллох79
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andredan Mominjonov ancha yaxshidi Bunyodkor Navbaxor (2:0) o'yinida bekor Mominjonovi Navbaxor muxlislari baland ovozda so'kishgan qayodigi Rozimboy Axmedovga qoshilishdi uni yonini olib Mominjonovi so'kishgan Ermatov bu yil Mominjonovga qoyilgan ayblovlani bekor qilishini xoxlimiza yaxshi murabbiylani sindirish keremas bu o'zbek futboliga minus bo'p qoladi Navbaxor va muxlislariga omad
Жуда тугри. Мана уша Рузимбойни хеч кайси жамоа олмаяпти. Андижон хам хайдаб юборди. Шуни айтадилар. Бировга чукур казисанг, уша чукурга узинг тушасан.
Муминжонов кандай мураббий эканини Навбахорда хам, Сурхонда хам исботлаб куйди.
+3   
22 фев 12:32:42
Farhod Jurabayev
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andredan Mominjonov ancha yaxshidi Bunyodkor Navbaxor (2:0) o'yinida bekor Mominjonovi Navbaxor muxlislari baland ovozda so'kishgan qayodigi Rozimboy Axmedovga qoshilishdi uni yonini olib Mominjonovi so'kishgan Ermatov bu yil Mominjonovga qoyilgan ayblovlani bekor qilishini xoxlimiza yaxshi murabbiylani sindirish keremas bu o'zbek futboliga minus bo'p qoladi Navbaxor va muxlislariga omad
Tugri Muminjonov yaxwi lekin uwa davradagi uyinlarni navbaxorni ichida yurganlar biladi ruzimboy axmedov uzi iwkal qilgan uyini yaxwi bulganda ilhom tuwurar edi lekin orada ancha iwla bulgan xamma Ilhomni yonini olyaptiyu ??????
+3   
22 фев 12:17:34
Shodlik
Andredan Mominjonov ancha yaxshidi Bunyodkor Navbaxor (2:0) o'yinida bekor Mominjonovi Navbaxor muxlislari baland ovozda so'kishgan qayodigi Rozimboy Axmedovga qoshilishdi uni yonini olib Mominjonovi so'kishgan
Ermatov bu yil Mominjonovga qoyilgan ayblovlani bekor qilishini xoxlimiza yaxshi murabbiylani sindirish keremas bu o'zbek futboliga minus bo'p qoladi
Navbaxor va muxlislariga omad
+3   
22 фев 11:01:20
FC10
Shoh Yigit фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos bizga Ilhomni eslatmanglar,bizga kino emas haqiqiy halol fudbol kerak natija qanday bolsa ham,oyi ni sotvolib yutgandan,jangavor oynab,maglubiyatga uchragan yahwi halol bolsin hammasi
Муминжоноани эсламасликнинг иложи йук. Ахир бу мураббий 14 йиллик танаффусдан кейин Навбахорни совриндор уринга олиб чикди. Бу хакикатни тан олиш керак ва рахматлар айтиш керак булади.
+2   
22 фев 13:52:29
Navbaxor Fanati
Muminjonov muxlislaga yoqadigon shidatli uyin qilardi shaxsan manga yoqan uyinlari qanaqadur qingir ishlari bolmaganda yaxshiydi. Indi unitildi ilxomi umuman boshqa navbaxor bu yil kamida ochl ga chiqadi INSHA
AlOX
+2   
22 фев 13:39:32
FC10
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andredan Mominjonov ancha yaxshidi Bunyodkor Navbaxor (2:0) o'yinida bekor Mominjonovi Navbaxor muxlislari baland ovozda so'kishgan qayodigi Rozimboy Axmedovga qoshilishdi uni yonini olib Mominjonovi so'kishgan Ermatov bu yil Mominjonovga qoyilgan ayblovlani bekor qilishini xoxlimiza yaxshi murabbiylani sindirish keremas bu o'zbek futboliga minus bo'p qoladi Navbaxor va muxlislariga omad
Биз хам Муминжоновни кайтишини хохлаймиз Лекин бу рахбарлар чунтагига пул тушмайдиган карорларга шошишмайди Узбек футболини ривожланишини хохлаган рахбар аллакачон Муминжоновни оклаб юборган булар эди
+2   
22 фев 11:03:54
Феррух
Пахтакор 79га омад олга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг