UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

Интервью. Диёр Имомхўжаев - Қуръа, мукофот пуллари, стадионлар ва "Насаф" ҳақида Янгиликлар

Интервью. Диёр Имомхўжаев - Қуръа, мукофот пуллари, стадионлар ва "Насаф" ҳақида

1 март куни Суперлига баҳслари старт олади.

Аммо ҳозирга қадар 2019 йилги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштирок этиши ва қуръа ташлаш маросими қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Шу ва бошқа масалалар ҳақида ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевдан интервью олдик.

- Суперлига учун қуръа ташлаш маросими қачон бўлади?
- Қуръа маросими ПФЛ ўтказадиган уч мусобақа иштирокчилари тўлиқ аниқ бўлганидан кейин ўтказилади. Лигада қанча клуб иштирок этиши унда ўйнаши керак бўлган 12 та клубнинг ўзига боғлиқ. Талабларни бажарган клуб бемалол иштирокини давом эттириши мумкин. Бироқ ҳозиргача "Қизилқум"дан бошқа клублар ишни тўла якунлаб улгурмаган. Қуръа ташлаш маросими режамиз бўйича 20-25 февраль оралиғида бўлиб ўтади.

- 2019 йилги Суперлигада ўйнайдиган клублар сони қачон аниқ бўлади?
- Суперлигада айтайлик ҳамма нарсаси бор бўлганк клуб бор — "Насаф". Мана шу клуб раҳбарияти ОФК лицензиялаш талабини энг кеч бажариб (шунда ҳам ПФЛ талаби остида), шартли равишда лицензиялашдан ўтказилганди. ПФЛ лицензияси масаласида ҳам "Насаф" фаол эмас. Бунинг сабабини тушуниш қийин. "Насаф"да шундай бўлганидан кейин, қолган клубларни тасаввур қилинг. Уларда ҳам йили бўлгани каби лицензиялашдан барибир ўтиб кетамиз деган тасаввур бор, менимча. Бу йил шундай бўлмаслиги учун ПФЛ максимал даражада ҳаракат қилади. Керак бўлса 10 та клуб билан ҳам Суперлигани ўтказиш мумкин.

- Водий клублари "Қўқон-1912", "Навбаҳор" ва "Андижон"нинг уй стадионларида катта таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бу клублар мавсумни қайси стадионда бошлашади?

- ПФЛ аввал ваъда қилганидек, стадионини яхшилаш устида иш олиб бораётган клубларга биринчи давранинг кўп учрашувларини сафарда ўтказиш учун имконият яратиб берилади. Шунингдек, улар бошқа стадиондан ижара асосида фойдаланиб туришлари ҳам мумкин. Стадиони талабга жавоб бермайдиган ва шуни билса ҳам ҳеч қандай ўзгаришга қўл урмаган жамоалар яхшиси лигага қўйилмайди.

- Биринчи давранинг кўп учрашувларини сафарда ўтказиш дегани масалан "Андижон" тахминан 6та ўйинни фақат сафарда ўтказади деганими? Агар шундай бўлса стадиони тайёр бўлган "Қизилқум", "Локомотив" ёки "Пахтакор"га нисбатан адолатсизлик бўлмайдими? Чунки бу клублар иккинчи даврани фақат сафарда ўтказишларига тўғри келиб қолади.

- Ёки адолат ёки яхши майдон. Сиз айтаётган адолат натижа учун, тўғрими? Бизга натижа муҳиммас, ким нечанчи ўринни олиши билан ишимиз йўқ. Биз учун натижа академия ва стадион.

- Кўплаб клубларни қизиқтираётган савол: Ўтган йил учун мукофот пуллари қачон берилади?

- Мукофот пуллари лигаларда ўйнайдиган жамоалар аниқ бўлиб, улар ўз футболчилари, ходимлари ва ПФЛ олдидаги қарзларидан қутилгач, жамоаларга берилади. Молиявий масалалар бўйича жавобгарлар бунинг устида ишлаяпти.

- ПФЛ янги регламентга 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчиларнинг ўйнашини мажбурий қилиб қўйди. Бу ОТЖ бош мураббийи Любинко Друлович талаби билан бўлгани ва олимпия терма жамоасига номзод футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлиши учун қилингани тушунарли. Аммо худо кўрсатмасину март ойидаги саралашда жамоамиз муваффақиятсиз иштирок этса, бу талаб йил охиригача ўзгаришсиз қолаверадими?

- Бошқа чорамиз йўқ. Биз (ПФЛ) бундай бўлмаслиги учун курашдик. ЎФА шундай талаб қўйди.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика