UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  2 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6

Интервью. Азамат Абдураимов: “Ёш футболчиларни чемпионлик характерида тарбиялашимиз лозим” Янгиликлар

Интервью. Азамат Абдураимов: “Ёш футболчиларни чемпионлик характерида тарбиялашимиз лозим”

Айни кунларда пойтахтимизда жойлашган “Чиғатой” майдонида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Осиё чемпионати финал босқичи кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада юқори ўринларни эгаллаш ва мундиал чиптасига эга чиқиш терма жамоани асосий мақсади ҳисобланади. Бу борада бош мураббийнинг фикрларини билиш мақсадида Азамат Абдураимов билан суҳбатлашдик.

- Дастлаб яқинда бошланган тайёргарлик ҳақида, ушбу йиғинни ташкил қилишдан мақсад нима эди?

- Осиё чемпионатига чиққандан кейинги, асосий жамоа учун илк йиғин ҳисобланади.Ушбу йиғин давомида 2 йил ичида қилган ишларимизни таҳлил қилишни мақсад қилганмиз. Биз минимал вазифани бажардик. Осиё чемпионати финал босқичига йўл олишга муваффақ бўлдик. Бу жуда муҳим эди, чуник икки йил олдин ўсмирлар терма жамоаси саралашда қолиб кетганди. Энди жамоамиз олдига янада юқори мақсадларни қўйганмиз. Жаҳон чемпионатига чиқишни, медалларни қўлга киритишни истаймиз. Албатта, осон бўлмаслигини биламиз. Шунинг учун, келгуси йилги режаларни тўғри тайёрлашимиз ва болаларни жиддий муосабақага ҳар томонлама ҳозирлашимиз зарур. Бунинг учун футболчиларни чемпионлик характери остида тарбиялашимиз керак. Анънага кўра, декабрь ойининг сўнги кунларида Қозоғистонга сафар уюштирамиз. У ерда мамлакат академияси терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.

- Ҳали катта жамоада дебют қилмаган, етарлича тажрибага эга бўлмаган футболчиларнинг ҳаракатидан қай даражада қониқиш ҳосил қиляпсиз?

- Бизда дўстона жамоа шаклланган. Футболчиларда ҳарактер бор. Москвадаги халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллаганимиздан сўнг шогирдларимнинг ўз кучига, қобилятига бўлган ишонч янада ортди. Энди улар Европанинг энг яхши жамоаларини ҳам мағлуб эта олишимизни билишади, ҳис қилишади. Сўнги икки йил ичида йигитларнинг ўйин ва махорат жиҳатдан ўсганликларини кўрдим. 14-15 ёш ўтиш даври ҳисобланади, турли ҳолатлар бўлиши табиий. Аммо, терма жамоани ўзагини деярли аниқлаб олганмиз.

- Юртимиз иқтидорлар макони. Иқтидорли футболчилар бисёр. Фақат уларга эътибор қаратилиши лозим. Сиз айтган ёшдаги ўйинчилар минглаб, миллионлаб топилади. Шундай экан, селекция жараёни давом этяптими?

- Албатта. Селекция ишларини тўхтатганимиз йўқ. Ноябрь ва декабрь ойларида икки бор 2005 йилда туғилган футболчилар билан йиғин ташкил қилдик. Конституция кунига бағишлаб ўтказилган турнирда қатнашдик ва биринчи ўринни эгалладик. Бу терма жамоада асосий жамоага тортадиган ва рақобатлаша оладиган ўйинчилар бор. Умуман олганда менда улар ижобий таассурот қолдирди дея оламан.



- Тан оламиз, ўсмирлар терма жамоамиз халқаро турнирлар, мусобақаларда яхши натижалар қайд этмоқда. Бироқ, барча кўрдики жамоа саралаш баҳсларида анча қийналди. Кўпчиликда эътирозлар ҳам туғилди...

- Аввал ҳам айтганман. Икки йил олдин Осиё чемпионати финал босиқига чиқа олмагандик. Якунда учинчи саватчадан ўрин олдик. Саралаш ўйинлари шуни кўрсатдики, олдимизда турган вазифани бажариш биз учун қийин кечди. 15 ёшгача бўлган болалар учун руҳият масаласи биринчи ўринда туради. Уларда босим бор эди, боз устига халқаро тажриба ҳам етарлича эмасди. Ҳамма биздан ғалаба кутарди. Бундай босим билан майдонга чиқиш осон эмасди. Содда қилиб айтганда, натижа учун ўйнадик.

- Олдиндаги режалар ҳақида маълумот бера оласизми? Ўтган йил бошида терма жамоа деярли ҳеч қандай йиғин ташкил қилмаганди. Ёз ойи ўрталарига келибгина, 2019 йил ҳисобидан илк халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказилди...

- Кейинги йил ассоциация раҳбарлари тайёргарлик кўришимиз учун мутлақо бошқача ёндашув бўлишини, эътибор янада кучайтирилишини таъкидлашди. Бундан буён ҳар ойда йиғин ўтказамиз, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Январь ойида халқаро муосабақа доирасида Беларусь, Бельгия ва Финляндия билан ўйнаймиз. Агарда тайёргарликни маромида олиб борсак, Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнаша оламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика