UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  7 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  19 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  1 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3

Интервью. "ASIAN FIGHT-2017" иштирокчиси Муҳаммадали Тоштурғунов сайтимиз меҳмони Янгиликлар

Интервью. "ASIAN FIGHT-2017" иштирокчиси Муҳаммадали Тоштурғунов сайтимиз меҳмони

Теглар :  Asian Fight
Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентда микст силат бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

Ушбу жанг кечасида 8 нафар ўзбек спортчиси микст силат бўйича илк маротаба ўзбек мухлислари қаршисида жанг қилади. Сайтимиз ижодкорлари ушбу кеча иштирокчиларидан бири ҳисобланган Муҳаммадали Тоштурғуновни офисимизга таклиф қилди ва у билан интервью уюштирди. Эътиборингизга ушбу интервьюни тақдим этамиз.


Ўзи ҳақида

Спортчи бўлишимга отам сабабчилар. Туғилишимдан олдин улар ўғлим спортчи бўлади, исмини Муҳаммадали қўяман деб ният қилган эканлар. Боксчи бўлишимни истаганлар. Боксчи бўлмадиму, шунга яқинроқ спорт тури билан шуғулландим. 4-5 ёшимдан бери спорт залига бориб, яккакураш спорт турлари билан шуғулланиб келаман. Биринчи шуғулланган спорт турим каратэ. Кўп йиллар мобайнида каратэ билан шуғулланганман. Қора белбоғ соҳибиман. Бир неча Республика чемпионати ва халқаро турнирларда ғолиб бўлганман. Ундан ташқари спортнинг бошқа турлари билан ҳам шуғулланганман.



Қайси спортда кўроқ натижа бўлган?

Ўз вақтида шундай давр бўлганди: 3-4 йил давомида спортда умуман омадим келмаган. Спортни ташлайман, бошқа спорт билан шуғулланмайман. Бу нарса мен учун эмас экан деган фикрлар ҳам ўтган. Инсоннинг асосий рақиби ўзи ҳисобланар экан.  
Аммо, ўз устимда ишлашни давом эттирдим. Кейин кикбокс бўйича шуғулланиб, яхши натижаларни қўлга киритдим.

Асосий ютуқларим 2005 йиллардан сўнг бошланди. Ҳарбий хизматдан сўнг МХСКда машғулотларни давом эттира бошладим. Бир неча бор Ўзбекистон, Осиё, жаҳон чемпионлигини қўлга киритдим..."




Спортчи ва актёр Муҳаммадали Тоштурғунов билан бўлган интервьюнинг тўлиқ қисмини ВИДЕОда томоша қилишингиз мумкин.

(TAS-IX эмас)


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика