UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  0 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  107 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  8 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  20 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади” Янгиликлар

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади”

Айни дамда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йил Токио олимпиядасига йўлланма берувчи Таиланддаги осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Аввал хабар берилганидек Любинко Друлович шогирдлари мазкур йиғин доирасида Жанубий Корея ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Бухоро”билан  Суперлигада қолишга интилаётган Асадбек  Собиржонов мураббий борасидаги фикрлари билан бир қаторда  клубдаги ҳолат ҳақида ҳам тўҳталиб ўтди.

- Асадбек, мана олимпия терма жамоасидан учинчи бор чорлов олдингиз. Бош мураббий Любинко Друловични талабларида, кўрсатмаларида ўзгаришлар, янгиликлар борми?

- Друлович боллардан машғулотларда  юз фоиз куч билан шуғулланишни талаб қилади ва жисмоний ҳолатга жиддий эътибор беради. Ўз клубларимизга жўнаб кетаётганимизда қайси жиҳат устида ишлаш кераклигини айтади. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида ҳимояга эмас, балки ҳужумга кўпроқ ўтдинглар. Бу ўйндан олдин ўйланган режамиди ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай йўл тутдингларми?

- Миллий терма жамоага қарши ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ голга айлантиришда озгина қийналдик. Мураббий бў ўйинда ҳаммани синовдан ўтказиб кўрди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик, аммо тажриба ўз сўзини айтди. 

- “Бухоро”Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки кайфиятда ўтказяпти. Пойтахт ва Қаршидан очко билан қайтди. Жамоа элитада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бухорода ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Бизниннг мақсадимиз жамоани лигада олиб қолиш. Муҳсин Муҳаммадиев буни эплай олади. Чунки у яхши мураббий ва ажойиб инсон.У болларни ғалабага ишонтира олмоқда. Агарда шу тарзда ўйнашда давом этсак жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз. 


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика