UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  57 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  17 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак" Янгиликлар

Интервью. Али Мабҳут: "Ҳужумчи сабрли бўлиши керак"

Теглар :  Али МабҳутБАА
Сабр-қаноат яхшиликка етаклайди. БАА термаси аъзоси Али Мабҳут ушбу ақидага амал қиладиганлар тоифасидан.

26 ёшли форвард нафақат ўз мамлакати, балки Осиёнинг энг кучли тўпурарларидан бирига айланиб улгурган. FIFA.com сайти ушбу футболчи ҳақида маълумотлар бериш асносида ундан интервью олди.

Мабҳут 1990 йили Абу-Дабида туғилган. Ушбу воқеадан тўрт ой ўтиб, БАА термаси илк марта (ҳозирча ягона) жаҳон чемпионатида иштирок этди. Али 19 ёшида амирликларнинг «Ал-Жазира» клубида дебютини ўтказди. Дарҳол ишга киришган вундеркинд ўзидан ёрқин таассурот қолдириб, тез орада ёшлар термаси (U-20) таркибида Мисрда ўтказилган мундиалга йўл олди.

Мазкур турнирдан сўнг Мабҳутнинг халқаро ареналардаги иштироки давом этди: 2012 йили Олимпиадада қатнашган бўлса, орадан бир йил ўтиб, бош жамоада ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш эта бошлади.

«Миллий терма таркибидан жой олганимдан жуда фахрланаман, - дейди ҳужумчи FIFA.com сайтига берган интервьюсида. - Шунинг баробарида бу зиммамга улкан масъулият юклайди. Ишончни оқлаш, кучлилар қаторида ўйнашга муносиб эканимни исботлашга тўғри келади».

2012 йилдан бошлаб, Форз кўрфази кубогида қатнашган қаҳрамонимиз 2013 йили рақиблар дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, 2014 йили ушбу турнирда 5та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек, Осиё кубоги-2015да ҳам голеадорлик хусусиятларини намойиш этди.

«Ҳар бир футболчи ўз олдига мақсад қўйиб, уни амалга ошириш учун ҳар қандай синовга тайёр туриши лозим. Айнан шу нарса сўнгги йилларда ўсишга эришишимга туртки вазифасини ўтади».

Айтиш жоизки, Австралияда ўтказилган Осиё кубоги-2015 мусобақасида Мабҳут турнир тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланди: гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда Баҳрайн дарвозасини ишғол қилиш учун 14 сония кифоя қилди ва Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади.

«Ушбу натижадан жуда қувондим, у менга руҳий қувват бағишлади. Исмим ва мамлакатимиз номи Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллашини хаёлимга келтирмагандим. Келгусида бундан ҳам юқорироқ кўрсаткичларга эришишдан умидворман».



ЖЧ-2018 саралашининг учинчи раундида БАА термаси Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Таиланд ва Ироқ жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Рақиблар анча жиддий бўлишига қарамай, Мабҳут жамоадошлари омадли старт олишди: сафарда Осиё гранди - Япония термаси мағлубиятга учратилди.

«Кунчиқар юрт»даги ғалабадан ҳар қанча фахрлансак арзийди, - дейди Али. - Мундиалда иштирок этишни хоҳласангиз, ҳар қандай жамоани таслим этишга қодир бўлишингиз, ўзингизга ишонишингиз даркор. Кейинги турда Австралия термасига имкониятни бой бердик, аммо ёмон ўйнамадик. Ушбу мағлубият ҳеч нимани англатмайди, ҳали ҳаммаси олдинда. Япония жамоасидан уч очко олишимиз биздаги қатъиятни оширди».

Учинчи ўйинда БАА термаси таиландликларни мағлубиятга учратди - 3:1. Ушбу баҳсда Мабҳут ўз ҳисобига иккита гол ёзиб, йил бошидан буён ўзини таъқиб этиб келаётган нурсизликка якун ясади.

«Ҳужумчи бир вақтнинг ўзида ҳам қатъиятли, ҳам сабрли бўлиши лозим. У ўз мақсадини аниқлаб олиб, уни амалга оширишга ишониши даркор. Кейинги ўйинларда ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилишдан умидворман, ўзимга ишончим юқори».

Шунингдек, Мабҳут Саудия Арабистонида бўлиб ўтган навбатдаги ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Чунки мазкур баҳсдаги ижобий натижа БАА термасининг жаҳон ареналаридаги иштирок сари яна бир қадам ташлашини англатарди. Қаҳрамонимиз эса 2009 йилги ёшлар ўртасидаги мундиалда бундай тажрибага эга бўлиб улгурган.

«Жаҳон чемпионатида қатнашиш - ҳар бир футболчининг орзуси, - дейди у. - Айрим жамоадошларим қатори мен ҳам ЖЧ(U-20)да иштирок этганман - у ердаги муҳит ажойиб эди. Катталар ўртасидаги мундиал бундан ҳам ёрқинроқ таассурот қолдириши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин, холос. Термамизнинг ҳар бир вакили БААни тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси сари етаклашга тайёр».

Ушбу мақсадга етиш учун Мабҳутдан захирасидаги сабр-қаноатнинг қолган қисмини ҳам қўллаш талаб этилади. Шу тариқа, амирликлар миллий жамоасига ишқибозлик қиладиганлар қалбига қувонч бахш этиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика