"Интер"нинг янги президенти 26 ёшли йигит
26 окт 2018 16:15
Янгиликлар
"Интер"нинг янги президенти 26 ёшли йигит
"Интер" "Твиттер"даги расмий саҳифасида клубнинг янги президенти номини эълон қилди.
26 ёшли хитойлик бизнесмен Стивен Чжан клубнинг янги раҳбарига айланди.
Чжан "Интер" назорат акцияларига эгалик қилувчи Suning Holdings Group компанияси раҳбарининг ўғли ҳисобланади. Нерадзуриларнинг аввалги президенти Эрик Тохир клубдаги акцияларини сақлаб қолади. Тохир сўнгги икки йилда клуб президенти лавозимида ишлади.
А Серия турнир жадвали билан танишинг: А СЕРИЯ
Фикрлар