“Интер” ёзда Мессини олиб келмоқчи

Eldor Akmurzayev
26 мар 2023, 09:10
Бу ҳақда испаниялик журналист Серхио Гонсалес хабар бермоқда.

Унга кўра, “Интер” ёзда ПСЖни эркин агент сифатида тарк этадиган Лионель месси билан шартнома имзоламоқчи. Аргентиналикни жамоага қўшилишида Хавьер Занетти билан дўстона алоқалари асосий омил бўлиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, “нерадзуррилар” 2021 йил Месси шов-шувли тарзда “Барселона”дан кетиши маълум бўлганида, уни ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлар қаторида эди. Аввалроқ, клуб вице-президенти бўлган Занетти Месси билан музокаралар ўтказилганини тасдиқлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com