

"Қаймоқранглилар" ҳужумчиси А Серия чемпионлари бўлмиш "Интер" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Лука Йович Мадридда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Ўйини сабаб Карло Анчелотти уни кўп ҳам майдонга туширмаяпти.
Олдинроқ, "Арсенал"нинг январда Лука Йовични ижарага олишга тайёрланаётгани хабар қилинган эди. Аммо, "канонирлар"да эндиликда жиддий рақобатчи пайдо бўлди.



