"Интер" ярим ҳимоячиси операция қилинади

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2016, 18:45
"Интер" ярим ҳимоячиси Гари Медель 2016 йилда бошқа майдонга тушмайди.

Чилилик "Милан"га қарши А Сериянинг 13-тур учрашувининг 37-дақиқасида жароҳат олган эди.

Шифокорлар даволанишни икки йўлини таклиф қилишди. Медель операциясиз 3 ҳафтада сафга қайтиши мумкин эди, аммо жароҳат қайталаниши хавфи бор. Шу сабабли, футболчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади. Операция 24 ноябрь куни Барселона шаҳрида бўлиб ўтади.

Медел 2017 йилнинг бошида майдонга туша олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FC Inter News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›