“Интер” яна “Барселона” футболчисини ижарага олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
14 авг 2018, 01:53
“Нерадзуррилар” “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантарани яна бир йилга ижарага олишга уриниб кўришади.

Футболчи ўтган мавсумни айнан “Интер”да ижара асосида ўтказган эди. Ўшанда жамоалар ўртасида имзоланган шартномада “Интер”нинг Рафиньяни 40 млн еврога сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд бор эди. 

Лекин “Интер” учун бу сумма оғирлик қиляпти. Шу боисдан ҳам миланликлар Рафиньяни яна бир бор ижарага олишга уриниб кўришмоқчи. “Барселона” ҳам бу таклифга қарши эмасдек таассуротлар қолдирмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф