"Интер" Ханданович билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
5 янв 2016, 17:20
"Интер" дарвозабон Самир Ханданович билан янги шартнома имзолади.

Миланликларнинг посбон билан келишуви 3 йилга узайтирилди, яъни 2019 йилнинг ёзигача. Томонлар бу борада келишиб олганлиги ҳақидаги миш-мишлар мавсум бошида авж олган эди, аммо бу маълумот ҳозиргина расман тасдиқланди.

Ханданович 2012 йилда 12 млн. евро эвазига "Удинезе"дан "Интер"га ўтган эди. Самир А Сериянинг жорий мавсумида 17  учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Inter