

Инсиньенинг неаполликлар билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Шартномани узайтириш борасидаги музокаралар давом этмоқда, аммо айни дамда томонлар келишувга эриша олишмаяпти.
Клуб ўйинчига 4,6 млн евролик маошга эга шартнома таклиф қилди, аммо Лоренцо бонуслар билан бирга 7 млн евро олмоқчи.
30 ёшли италияликнинг хизматларига "Интер" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Агар у ва "Наполи" ўртасидаги келишувга эришилмаса, у ушбу клублардан бирига келаси ёзда қўшилиши мумкин.



