

Хабарларга кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти манчестерликларга ўйинчи алмашишни таклиф қилишга тайёрлар.
Миланликлар 32 ёшли тўпурар учун ҳимоячи Милан Шкриньярни бериб юборишга тайёрлар.
25 ёшли словакиялик футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



