"Интер" тез орада Конте билан келишувга эришади

Aslanov Jasurbek
9 май 2019, 14:57
Мавсумлар оралиғида "Интер"да бош мураббий ўзгариши мумкин.

Маълумотларга кўра, неразуррилар ҳозир ишсиз бўлиб турган Антонио Конте билан келишиб олишга яқин турибди.

Агар "Интер" Конте билан келишувга эришса, жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз вазифасини тарк этади. Милан клуби бу янгиликни 30 июндан кейин эълон қилади.

Олдинроқ, Конте хизматларига "Ювентус", "Милан" ва "Рома" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›