UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади Янгиликлар

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади

Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча жамоа аъзолари хориж йиғинидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди. "Интер Спорт" футболчилари Тукумс шаҳрининг "Тукумс 2000" клубига қарши майдонга тушишди. Кеча хабар берганимиздек, бу жамоа ҳозирда Латвия биринчи лигасида иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти.

"Тукумс 2000" ўтказган ўйиндан 16тасида зафар қучган ва атиги икки марта мағлуб бўлган. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам аъло даражада: 50-9. Кўриниб турибдики, бу жамоа ҳужум қилишни ёқтиради. Охирги икки ўйинда тукумсликлар умумий 8:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Интер Спорт"нинг бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви бирмунча кеч бошланди. Бунга сабаб шу куни стадионда "Тукумс 2000" ҳамда Риганинг "Вентспилс" клублари тарбияланувчилари ўртасида U-14 мусобақаси ўтказилди. Латвияда болалар ўртасида U-14 мусобақаси йўлга қўйилган бўлиб, бунда жами 16та жамоа иштирок этар экан. 8та кучли жамоа элит гуруҳда, қолган саккизта жамоа усталар гуруҳида баҳс олиб боради.

Болалар ўртасида тур учрашувлари уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Латвия ҳудудий жиҳатдан катта давлат бўлмагани учун шаҳарлар ораси бир-бирига яқин, шу боис болаларни у шаҳардан бунисига олиб бориш деярли қийинчилик келтириб чиқармайди. Айтайлик, узоғи билан 3-4 соат йўлга кетиши мумкин. U-14 мусобақаси якунида чемпион ва совриндорлар аниқланади, қолаверса элит гуруҳдан 7-8 ўринларни олган жамоалар қуйи гуруҳга равона йўл олади. Қуйи гуруҳдан эса акчинси 1-2 ўрин эгалари юқорига гуруҳга чиқишади. Ва кейинги йилдан болалар U-15 бўлиб баҳсларни давом эттиришади.

Энди бевосита "Интер Спорт" иштирокидаги баҳсга тўхталадиган бўлсак, бунда рақибнинг биринчи навбатда кучли экани (жамоа бежизга биринчи ўринда бормаяпти), футболчиларнинг бир-бирини яхши тушунишлари ҳамда жамоада ўйин амалиёти етарли экани сезилиб турди. "Интер Спорт" эса яқинда йиғилгани боис ҳозирча футболчиларнинг жамоа сифатида тўлиқ бир-бирларини тушуниб етмагани мазкур ўйинда билинди ва шунинг учун ҳам биринчи ўртоқлик учрашувида 1:4 ҳисобидаги мағлубият юз берди.

Жамоа бош мураббийи Дилшод Иброҳимов назорат беллашувида барча футболчиларни синаб кўрди. Албатта, ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас, асосийси футболчиларнинг ҳолатини кўриб олиш ва кейинчалик мавжуд камчиликлар устида ишлаш. Гарчи "Интер Спорт" дастлабки учрашувда йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлса-да, баъзи футболчилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Ҳатто рақиб жамоа устози Андрей Лапса ҳам ўйиндан кейин ўзбекистонлик футболчилар орасида техникаси яхшилар борлигини айтиб ўтди.

24 сентябрь. Ўртоқлик учрашуви

"Тукумс 2000" - "Интер Спорт" 4:1
Гол: 
Суҳроб Нашванқулов.

"Интер Спорт" таркиби: Акром Хўжаев, Беҳзод Абдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Муҳаммад Маҳмудов, Сардор Фозилов.

Захирадан тушганлар: Убайдулла Иноятиллаев, Сардор Тоҳиров, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Абдураҳим Ҳамзаев, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Азизбек Рўзиқулов, Ҳусан Расулов.

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика