"Интер" Смоллингга қизиқмоқда. МЮ ҳимоячи учун 20 млн евро хоҳламоқда

Alisher
17 сен 2020, 17:22
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг клубдан кетиши мумкин.

30 ёшли англиялик футболчини "Рома" харид қилмоқчи эди, аммо римликларнинг таклифи манчестерликларни қониқтирмади. Англия клуби Смоллингни 20 млн еврога баҳоламоқда.

Энди ҳимоячига "Интер" қизиқмоқда. "Нерадзуррилар" Алексис Санчес ва Ромелу Лукакудан сўнг "Юнайтед" билан яхши алоқаларни сақлаб қолишган ва бу ҳам ёрдам бериши мумкин.

Футболчи 2019/20 йилги мавсумни "Рома"да ижарада ўтказди ва Смоллинг А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›