

"Нерадзуррилар" ярим ҳимоячилар Ража Наингголан ва Артур Видаль билан хайрлашишга қарор қилишди. Бельгияликнинг маоши 4,8 млн евро, чилиликники эса 6,5 млн еврони ташкил этади.
Мураббийлар штаби ушбу ўйинчиларга ишонч билдирмаяпти, шу сабаб улар раҳбарият қарорини қўллаб-қувватлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўтган мавсум Италия чемпионига айланди. Антонио Контедан сўнг эса жамоани Симоне Инзаги қабул қилиб олди.



