UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

"Интер" - "Милан" ёхуд Шомуродов "Наполи"га қарши дебют қилади Янгиликлар

"Интер" - "Милан" ёхуд Шомуродов "Наполи"га қарши дебют қилади

Италия чемпионатида 21-тур қизиқарли тўқнашувларни ваъда қилмоқда.

Ушбу турда биз "Милан дербиси"га гувоҳ бўлиш билан бирга, яхши спорт формасида бўлган "Эмполи" Римда "Рома" билан куч синашишини, Элдор "Специя" билан етакчи "Наполи"га қарши тўп тепишини кўришимиз мумкин. Муаммолар гирдобидаги "Ювентус" эса "Салернитана" меҳмони бўлади.

Назаримизда, турнинг марказий (ва ўзбекистонлик мухлисларга қизиқ бўладиган) учрашувлари превьюсини эътиборингизга тақдим этамиз. 


"Рома" - "Эмполи" 

Рома

Рожер Ибаньес - 2', Тэмми Абрахам - 6'

Серия А . 21-тур

04/02/2023, 22:00

0
:
2
Тугади

Эмполи

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 60908 томошабин

Бош ҳакам: Federico Dionisi

45'
90'
2'  Рожер Ибаньес
2'  Пауло Дибала
6'  Тэмми Абрахам
6'  Пауло Дибала
10'  Никола Залевский
70'  Пауло Дибала (Эдуардо Бове)
77'  Эдуардо Бове
84'  Стефан Эль-Шаарави (Зеки Челик)
90'  Лоренцо Пеллегрини (Андреа Белотти)
90'  Никола Залевский (Диего Льоренте)
62'  Мартин Сатриано (Николо Камбьяги)
62'  Франческо Капуто (Роберто Пикколи)
74'  Жан-Даниел Акпа-Акпро (Лиам Хендерсон)
81'  Лиам Хендерсон
82'  Тайронн Эбюэхи (Петар Стоянович)
82'  Филиппо Бандинелли (Марко Пьяца)

"Кремонезе"га қарши кубокдаги тўқнашувдаги омадсизликдан кейин "Рома" таркибида ўзгаришлар бўлиши аниқ. Жароҳат сабаб Спиннацола баҳсда иштирок эта олмайди, лекин Челик сафга қайтди. Ҳужумчи Абрахамнинг иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда, аммо ўйингача у тўлиқ тайёр бўлиш эҳтимоли мавжуд. 

Меҳмонлар таркиби ҳақида гапирарканмиз, Паризи ва Хендерсон сафга қайтишини таъкидлаш зарур. Бироқ Грасси, Дестро, Исмайли ва Тонелли сингари футболчилар жамоага ёрдам бера оладими ёки йўқ, деган савол очиқ қолмоқда. Кристиан Занетти ҳужумда катта эҳтимол билан Сатриано-Капуто дуэтига ишонч билдиради.

Биринчи давра баҳсида "Рома" қийинчилик билан 2-1 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир ҳам айнан "жалоросси" фаворит, бироқ "Эмполи"нинг имконияти мутахассислар қайд этаётганичалик паст эмасдек, назаримда. "Рома" яхши спорт формасида ва стабил ўйин кўрсатяпти деб бўлмайди, лекин "Эмполи" эса анчадан буён мағлуб бўлмайди ва чиндан яхши формага кириб олган. Жозе Моуриньо жамоасига осон бўлмаслиги турган гап.


"Специя" - "Наполи"

Специя

Серия А . 21-тур

05/02/2023, 16:30

3
:
0
Тугади

Наполи

Хвича Кварацхелия - 47', Виктор Осимхен - 68', Виктор Осимхен - 73'

Стадион: Stadio Alberto Picco, 10336 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'
16'  Итан Ампаду
51'  Маттиа Кальдара
76'  Маттиа Кальдара (Раймондс Кроллис)
77'  Элдор Шомуродов (Даниэль Мальдини)
77'  Даниэле Верде (Тио Чипот)
85'  Аркадиуш Реца
86'  Сальваторе Эспозито (Пшемыслав Вишневский)
19'  Ирвинг Лосано
46'  Ирвинг Лосано (Маттео Политано)
47'  Хвича Кварацхелия
52'  Петр Зелиньский
62'  Петр Зелиньский (Элиф Элмас)
68'  Виктор Осимхен
73'  Виктор Осимхен
73'  Хвича Кварацхелия
74'  Мариу Руй (Матиас Оливера)
74'  Хвича Кварацхелия (Танги Ндомбеле)
82'  Виктор Осимхен (Джованни Симеоне)

"Специя"да таркиб борасида муаммолар мавжуд. Нзола, Коваленко, Бастони ва Зут ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда, Гьясси эса дисквалифиция қилинган. Бундай ҳолатда Шомуродовнинг трансфери айни муддао бўлди ва ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошласа ажаб эмас. Унга ҳужумда Верде ва Река ёрдамлашади. 

"Наполи"да эса ҳаммаси шунчаки ажойиб. Футболчиларнинг барчаси соғ ва фойда келтиришга тайёр. Катта сюрпризларни кутишга ўрин йў. Кўп эҳтимол Спаллетти ортиқча экспериментга қўл урмайди. Балки ҳужумда Осимхен ўрнига Жованни Симеоне ўйинга тушар, кичик Симеоне "Рома"га қарши баҳсда айниқса фаол эди. Лозано ва Хвича қанотлардан форвардга ёрдамлашади.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳси анча муросасиз руҳда ўтган, "Наполи" жиддий қаршиликка дуч келганди. Ўйин тақдирини эса Распадори охирги дақиқаларда киритган ягона гол ҳал этган. Титул томон ишончли одимлаётган "Наполи" бу учрашувда ҳам яққол фаворит, лекин ўйин қандай бўлишини юз фоиз ишонч билан айтиб бўлмайди. "Специя" Неаполнинг ҳужум чизиғини тўхтатиб қола оладими, Шомуродов етакчига қарши баҳсда ўзини кўрсата олармикин? Саволларга жавоб олиш учун ўйинни албатта кузатиб бориш зарур.


"Интер" - "Милан"

Интер М

Лаутаро Мартинес - 34'

Серия А . 21-тур

06/02/2023, 00:45

0
:
1
Тугади

Милан

Стадион: Giuseppe Meazza, 75584 томошабин

Бош ҳакам: Davide Massa

45'
90'
34'  Лаутаро Мартинес
34'  Хакан Чалханоглу
67'  Генрих Мхитарян
68'  Франческо Ачерби
70'  Федерико Димарко (Робин Госенс)
70'  Эдин Джеко (Ромелу Лукаку)
72'  Генрих Мхитарян (Марсело Брозович)
89'  Хакан Чалханоглу (Роберто Гальярдини)
90'  Николо Барелла (Кристьян Аслани)
32'  Пьер Калулу
46'  Жуниор Мессиас (Браим Диас)
49'  Маттео Габбиа
54'  Дивок Ориги (Рафаэл Леау)
54'  Давиде Калабрия (Алексис Салемакерс)
62'  Рафаэл Леау
71'  Маттео Габбиа (Малик Тьяу)
84'  Оливье Жиру
86'  Симон Кьер (Анте Ребич)
88'  Анте Ребич

Шкриньяр ва Барелла дисквалификация муддатини ўтказишди ва ўйинга тайёрлар, лекин словакиялик ҳимоячи асосий таркибда тушиши аниқ эмас. Барелла эса майдон марказида Мхитарян ва Чалханоглу билан ёнма-ён ҳаракат қилиши жуда зарур. Брозович катта эҳтимол захирадан баҳсга қўшилади. Ҳужумда эса Инзаги дербида Ромелу Лукакуга имкон бериши мумкин. 

Пиолининг бошини оғритадиган масалалар эса анча-мунча. Шундоқ ҳам етарли бўлган жароҳатларга Бенасерники қўшилди, ярим ҳимоячи ўйинни ўтказиб юбориши аниқ ва унинг ўрнини Побега эгаллаши кутилмоқда. Меньян ва Томори сафга қайтиб улгургани айтилмоқда, лекин улар бирданига бундай тўқнашувда майдонга туширилармикин? 

Яқинда жамоалар мамлакат Суперкубогида рўбаро келишганди, ўшанда "Интер" ишончли ўйин кўрсатиб, 3-0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бўлажак баҳс олдидан ҳам "нерадзурри" фаворит. "Милан" ҳозир оғир даврни бошдан ўтказмоқда. Буни жамоа устози ҳам тан олиб улгурди. Бироқ "Интер"нинг ўзи ҳам стабиллик борасида мақтана олмайди. Нима бўлганда ҳам бу дерби ва унда исталган воқеа юз бериши мумкин.


"Салернитана" - "Ювентус" 

Салернитана

Серия А . 21-тур

08/02/2023, 00:45

3
:
0
Тугади

Ювентус

Душан Влахович - 26', Филип Костич - 45', Душан Влахович - 47'

Стадион: Stadio Arechi, 26945 томошабин

Бош ҳакам: Antonio Rapuano

45'
90'
23'  Тонни Вилена
46'  Тонни Вилена (Маттео Ловато)
60'  Домагой Брадарич (Федерико Бонаццоли)
71'  Кшиштоф Пентек (Домен Чрнигой)
71'  Ханс Николусси-Кавилья (Эмиль Бохинен)
80'  Лассана Кулибали (Григорис Кастанос)
16'  Адриен Рабьо
26'  Душан Влахович
43'  Фабио Миретти (Николо Фаджоли)
45'  Филип Костич
45'  Душан Влахович
47'  Душан Влахович
47'  Николо Фаджоли
62'  Анхель Ди Мария (Федерико Кьеза)
62'  Филип Костич (Хуан Куадрадо)
79'  Душан Влахович (Мойзе Кин)
79'  Маттиа Де Шильо (Сэмюэл Илинг-Джуниор)

Давиде Никола бу беллашувда Пентек-Диа дуэтини ишга солмоқчи, бу икки футболчи аввалги баҳсда жуфтлик сифатида ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Мажори ва Фацио ҳали ҳам лазаретда, шу сабаб ҳимоя марказида Бронн ва Трост-Эконгни кўрамиз. 

Погба ва Бонуччининг сафга қайтилиши кутилганидан чўзилмоқда, Влахович эса кубок доирасида "Лцио"га қарши ўйинда иштирок этиб улгурди. Милик жароҳат олиб, бир ойга сафдан чиққан бир вазиятда Душан асосий таркибда бўлиши деярли аниқ. Ҳужумда сербияликка Ди Мария ва Кьеза ёрдамлашади.

Аввалги драматик баҳс 2-2 ҳисобида якунланганди. Ҳозир эса мутахассислар "Ювентус"нинг имкониятларини анча юқори баҳолашмоқда. Қоғозда "кекса синьора" чиндан фаворит, "Монца"га қарши омадсизликдан кейин яна очко йўқотиб бўлмайди. Шу каби барча факторларни инобатга олиб, Аллегри жамоаси мусобақа жадвалидаги қўшниларини мағлуб этиши керак.


Сергей Румянцев 

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика