

Журналист Фабрицио Романинг хабарига кўра, 33 ёшли испанга қизиқувчилар орасида Дэвид Бекхэмнинг "Интер Майами" клуби ҳам бор.
Ўтган ёзда Америка клублари Бускетсни ўз сафларига қўшиб олишга уринишди, аммо ўйинчи "Барселона"да қолишга қарор қилди.
МЛС клублари 2022 йилнинг ёзида ҳам ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга уриниб кўришга тайёрлар.
Бускетс 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



