"Интер Майами" бугун "Барселона"нинг яна бир футболчиси трансферини эълон қилмоқчи

Mirjalol Normatov
18 июл 2023, 23:32
Жорди Альбанинг "Интер Майами"га ўтгани бугун расман эълон қилиниши мумкин.

Клуб матбуот хизмати бугун 34 ёшли ҳимоячининг трансферини эълон қилмоқчи. Футболчининг хизматларига Саудия Арабистонидан жиддий қизиқишлар бўлганди. Бироқ яқин вақтлар ичида учинчи фарзандли бўлиши, шунингдек, унинг оиласи АҚШда бўлишни истаганлиги сабабли у Осиёга кўчмади.

Ёзда "Интер Майами"га  Альбанинг "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Сержи Бускетс ҳамда Лео Месси ҳам ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo