

Унинг ёзишича, “нерадзуррилар” ҳужумчи Лаутаро Мартинес билан келишувни 2025 йил ёзигача узайтирмоқчи. Битим яқин ҳафталарда имзоланиши айтилмоқда. Янги шартномага кўра, футболчининг йиллик маоши бонусларсиз 5 млн евро бўлади.
Мартинеснинг ҳозирги шартномаси эса 2023 йил ёзида тугаши керак. У жорий мавсум А Серияда 18 баҳсда қатнашиб, 9+3 натижага эришди.



