"Интер" "Лилль" ҳимоячисига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2023
"Нерадзурри" Тиагу Жало билан шартнома имзоламоқчи.

Италиянинг "Интер" клуби Франциянинг "Лилль" жамоаси ҳимоячиси Тиагу Жалони таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди Николо Скира.

23 ёшли португалияликнинг ҳозирги жамоаси билан шартномаси ёзда ниҳоясига этади ва "нерадзурри" уни эркин агент сифатида қўлга киритиш ниятида. Италия клуби аллақачон Жалога узоқ муддатли шартнома таклиф қилган.

Тиагу Жало ушбу мавсумда жароҳати сабаб ҳали майдонга тушмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira